Брюсселда Хитой хукуматига қарши намойиш ўтказилди

Брюсселда Хитой хукуматига қарши намойиш ўтказилди

Брюсселдаги Европарламент биноси олдида Халқаро уйғурлар ташкилоти бошчилигида икки минг кишилик юриш ўтказилди. Хитой ҳукуматининг уйғурларга нисбатан тазийқ ва босим ўтказиш сиёсати уларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Намойиш қатнашчилари: «Уйғурларга эрк!», «Талабимиз адолат! », «Ҳунрезлик тўхтатилсин!», «Уйғурларни қутқаринг!»  дея уч соат давомида ўз сиёсий қарашларини кенг оммага билдиришди. Юришда Халқаро уйғурлар ташкилотининг фаҳрий президенти Толқун Исо ҳам қатнашди. 

back to top