Қуролли хаво кучлари масжид билан алоқа ўрнатди

Қуролли хаво кучлари масжид билан алоқа ўрнатди

Англиянинг Бёрнли шаҳрида жойлашган Британия қуролли хаво кучлари базаси Брирфилд масжиди қавми билан дўстона алоқа ўрнатди. Гап шундаки, мазкур базада фидокорона меҳнат қилган 28 яшар Шоҳбоз Салим ошқозон саратонига чалиниб, барвақт ҳаётдан кўз юмган.

Мамлакатига садоқат билан хизмат қилган Шоҳбознинг ҳотирасига база ҳудудида бино деворига ёдгорлик тахтачаси ўрнатилиб, ёнида мўъжазгина боғ барпо этилди. Базага ташриф буюрган унинг оиласи ва масжид қавми Шоҳбозга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун маъмуриятга миннатдорлик билдириб, ўз ўрнида уларни масжидга таклиф қилишди. Аллоҳнинг уйига келган ҳарбийлар кун давомида у ерда бўлиб, Ислом ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлишди.

back to top