Мисратада 300 йиллик Қуръон контрабандадан сақлаб қолинди

Ливиянинг Мисрата шаҳри аэропортида божхона хизмати ходимлари Усмонлилар империяси даврига тааллуқли бўлган Қуръони Каримнинг мамлакатдан яширинча олиб чиқиб кетилиши уринишини тўхтатиб қолди.

Мисрата Божхона хизмати маълумотига асосланиб “Либия обзервер” нашрининг хабар беришича, контрабанда қилинишидан сақлаб қолинган Мусҳаф тахминан 300 йил аввал, Султон Сулаймон II нинг даврида, 1687 – 1690 йилларда хаттотлар томонидан кўчирилган.
Мусҳаф қайси давлатга яширинча олиб кетилаётгани аниқланмаган.
Бироқ расмийлар 300 йиллик Мусҳафнинг манзили Туркия бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

back to top