Квебек масжидида мусулмонларни ўлдирган шахс 150 йилга кесилиши мумкин

Канаданинг Квебек шаҳридаги масжидда олти нафар мусулмонни отиб ўлдирган 28 яшар Александр Биссоннетте мамлакат тарихида энг узоқ қамоқ жазосига ҳукм этилиши кутилмоқда.

Канада ҳукумати оғир жиноятлар содир этган шахсларни, жумладан, биринчи даражали қотиллик содир этган шахсларни ўлим жазосига ҳукм қилишни 1976 йилда расман тўхтатиб, олий жазо ўрнига умрбод қамоқ жазоси белгилаган.
Айни пайтда, бундай жиноятчилар 25 йилгача авф этилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
2017 йилда Квебек шаҳридаги масжидга бостириб кириб олти нафар мусулмонни отиб ўлдирган Александр Биссоннетте 2018 йил март ойида суд ҳакамлари томонидан олтита биринчи даражали қотиллик содир этганликда айбдор деб топилди.
Биссоннетте 25 йилдан 150 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши кутилмоқда.
Бу Канада тарихида энг узоқ жазо муддати бўлиши айтилмоқда.

back to top