АҚШ Ироқда ИШИДга қарши амалиётларни тугатди

Ироқда ИШИДга қарши жанг олиб бораётган АҚШ етакчилигидаги коалиция жанггари гуруҳга қарши йирик қуруқлик амалиётлари тугаганини эълон қилди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда қуруқлик амалиётлари бўйича Бирлашган кучлар қўмондонлиги 30 апрел куни ўз фаолиятини тўхтатгани билдирилган.
Декабр ойида Ироқ Бош вазири Ҳайдер Ал-Абади Ироқ кучлари Мосул шаҳрини қайта назоратига олганидан беш ой ўтиб ИШИД устидан ғалаба қозонилганини эълон қилган эди.
Шунга қарамай, Ироқ ва Суриядаги ИШИДнинг фаол жанггарилари бомба ҳужумлари ва суиқасдлар уюштиришда давом этмоқда.
Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари бундан буён асосий эътиборни Ироқ кучларини қайта тайёргарликдан ўтказиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратади.

back to top