Мусулмонлар яҳудийларга елкадош бўлишди

Германияда мусулмон эркак ва аёллар бошларига кипа (ермолка) кийиб Берлин кўчаларига чиқишди. Яҳудий жамоаси билан бирдам эканлигини намойиш этиш учун 2000 дан ортиқ одам қатнашган бу юришда турли ҳил дин ва миллат вакиллари иштирок этишди. Бунга ўхшаш намойишлар Кёльн, Эрфурт, Магдебург ва Потсдам шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. Охирги пайтлар яҳудий жамоаси аъзоларига уюштирилган ҳамлалар мазкур қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказилишига сабаб бўлган.

back to top