Tika Ўзбекистонда 700 та лойиҳани амалга оширди

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги  (Tika) 1993 йилдан бери шу кунгача мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ ҳўжалиги, чорвачилик каби соҳаларда 700 дан зиёд лойиҳаларни амалга оширди.

Икки давлат раҳбарларининг 2018 йилда имзолаган келишувига асосан Tika жорий йилнинг биринчи чорагини ўзидаёқ 725 лойиҳани рўёбга чиқара бошлади. Жумладан, Tika Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига 50 та тўлиқ жиҳозланган тез ёрдам машиналарини тақдим этиб, бир қатор касалхоналарни тиббий анжомлар билан таъминлайдиган бўлди. Шу билан бирга, турк агентлиги 2017 йилда бошлаган Болалар спорт мажмуасининг қурилишини жадал суръатларда давом эттирмоқда.

back to top