Facebook да Мусулмонларга қарши рўйхат

Ҳиндистондаги мутаассиб ҳиндуист гуруҳ томонидан Facebook да эълон қилинган отиб ўлдириш рўйхатида 100 дан зиёд мусулмон исмлар кўрсатилган. Унга мувофиқ, динлараро никоҳ тузиб оила қурган ҳиндистонликлар ўлимга ҳукм этилади. Мутаассибларнинг иддаоларига кўра, “мусулмонларга турмушга чиққан ҳиндуист қизларнинг эрлари ўлдирилиши керак экан.” Ижтимоий тармоқдаги шов-шувга сабаб бўлган ушбу ёзувлар Facebook маъмурияти томонидан ўчириб ташланди.

back to top