“Оламларга раҳмат ”қисқа метражлик фильмлар халқаро танлови

Истанбулда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган 5 чи халқаро “Оламларга раҳмат ”қисқа метражлик фильмлар халқаро танлови бошланди.

100 минг турк лира (20000 АҚШ доллари) ни ташкил этувчи мукофот жамғармаси энг яхши фильм ва энг яхши сценарий ижодкорлари ўртасида тақсимланиши кўзда тутилган. Мазкур танловда қатнашиш учун аризалар 2018 йил охиригача қабул қилиниб, совриндорларни тақдирлаш маросими 2019 йил 16 февраль куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Қирғизстонлик режисёр К. Жолдошбекованинг “Ёлғизлик” фильми ғолиб деб топилган эди.

back to top