Ғайридин ўқитувчи мусулмон ўқувчиси билан бирга рўза тутмоқда

Ғайридин ўқитувчи мусулмон ўқувчиси билан бирга рўза тутмоқда

АҚШ нинг Нью-Жерси штати Линден шаҳрида яшайдиган тўртинчи синф ўқувчиси Ториқ Абдулҳолиқ бир неча йилдан бери катталар билан баравар Рамазон рўзасини тутиб келмоқда. Ториқнинг айтишича, кун давомида ейиш ва ичишдан тийилмайдиган синфдошлари олдида рўза оғиз юриш унга ҳеч ҳам малол келмайди.

Бироқ бу йил Ториқнинг рўза тутиб юришига кутилмаган бир шерик қўшилди. У ҳам бўлса, унинг ўқитувчиси Деон Кандиа. Гарчанд жаноб Кандиа мусулмон бўлмаса-да, у Ториқка руҳий далда ва дастак бўлиш мақсадида, у билан бирга Рамазон рўзасини тутишга аҳд қилди ва ваъдасани устидан чиқди. Ушбу воқеанинг яна бир эътиборга лойиқ ва мақтовга сазовор жиҳати шуки, ўқитувчига қўшилишиб, унинг мусулмон бўлмаган рафиқаси Мишель ҳам рўза тутмоқда.

back to top