Довюрак полициячи мусулмонни ҳимоя қилди

Довюрак полициячи мусулмонни ҳимоя қилди

Ҳиндистоннинг Уттаракханд штати полция инспектори Гагандип Сингх ёш мусулмон йигитни жазавага тушган мутаассиб ҳиндуистлар қўлидан тортиб олди. Ҳиндуист оиласига мансуб бир қиз билан суҳбатлашаётган мусулмон йигитига бирдан одамлар ташланиб, уни аёвсиз калтаклай бошлайди.

Воқеа жойига етиб келган полициячи йигитни бағрига босиб, ҳар томондан ёғилаётган зарбалардан ҳимоя қилиб, уни муқаррар ўлимдан сақлаб қолди. Айтиб ўтиш жоизки, охирги йилларда мутаассиб ҳиндуистларнинг мусулмонлар жони ва соғлигига тажовуз қилиш ҳолатлари кўпайган. Мол гўшти тановул қилгани ва ғайридинларни Исломга чақирганда, барчаси эрга тегиб Исломни қабул қилган учун ўнлаб мусулмонлар ҳиндуист гуруҳлар зулмига учраган.

back to top