Қатар: Исломни қабул қилган 200 мусулмон Қуръон мусобақасида қатнашди

Шайх Ясин ибн Муҳаммад ибн Соний ҳомийлигида уюштирилган 6-Қуръон мусобақасида Ислом динини қабул қилган 200 нафар эркак ва аёл иштирок этди.

Thepeninsulaqatar нашри хабарига кўра, Қатарнинг Маданият ва Исломий маркази раҳбари Абдулазиз ибн Заид Ал Маҳмуд мезбонлик қилган мусобақа иштирокчилари учта йўналиш бўйича ўзаро беллашган.
Муқаддас Қуръон мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси Султон Саид Ал Бадрнинг маълум қилишича, Қуръон мусобақасида Осиё ва Африканинг 11 давлати фуқаролари бўлган ва яқинда Қатарда Ислом динини қабул қилган хорижликлар иштирок этган.
Ал Бадр мазкур Қуръон мусобақасида Ислом динини қабул қилганига уч йил тўлмаган мусулмонлар иштирок этиш ҳуқуқига эга эканини билдирган.
Нашрга кўра, мусобақанинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар топширилган.

back to top