Logo
Print this page

Фаластиннинг пиёз ниқоблик қаҳрамони

Фаластиннинг пиёз ниқоблик қаҳрамони

Пиёз ниқоб кийган 9 яшар Муҳаммад Айяш ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди. Ғазо-Исроил чегарасида рўй берган қонли тўқнашувнинг олди сафларидан жой олган Муҳаммад: “Ота-боболаримининг ерини қайтариш менинг мақсадимдир” дея Исроил ҳарбийларига қарши кураш олиб борган.

1989 йилдаги биринчи Интифадада қатнашиб яраланган отасининг маслаҳати билан Муҳаммад юзига пиёз ниқобини кийганди. Бассам Айяшнинг айтишича, ушбу ниқоб ёш оқизувчи газ таъсирини камайтиришга ва ваҳимага тушмасдан ҳотиржам ҳаракатланишга ёрдам бераркан. Ота ўғлининг қатъияти ва аждодларининг ерларини қайтаришга бўлган шижоатидан фахрланиб, унга руҳий далда бўлмоқда. “Мен Исроил ҳарбийларидан қўрқмайман. Аслида улар биздан қўрқишади. Чунки улар босқинчидир ва биздан Қуддусни тортиб олишмоқчи. Биз эса ўз юртимизни ҳимоя қиляпмиз. Ота-боболарим ери учун курашишдан тойимайман ва бир кун келиб, албатта, Фаластиндан ноҳақ тортиб олинган ерларни қайтариб оламан. Мабодо бу ғазотда шаҳид кетсам-да, бошқалар бу ишдан тўхтамаслар”, дейди Муҳаммад.

Latest from Info.islom.uz

Islom.uz © 2003-2018 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!
Ислом.уз порталидан бошқа манбалардан олинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги
ва мақбуллигига муаллифлар масъулдир.

Рейтинг@Mail.ru Яндекс.Метрика