Туркия Қозоғистонга 10 минг дона Мусҳаф топширади

Туркия диний жамғармаси (TDV) “Қуръон ҳадя қил” тадбири доирасида қозоқ тилида чоп этилган 10 минг дона Мусҳафни Қозоғистоннинг турли минтақаларида истиқомат қилувчи мўмин-мусулмонлар орасида тарқатишни кўзламоқда. Қолаверса, TDV Рамазон ойи бўйлаб Остона, Олмаота, Оскаман, Чимкент, Қорағанда, Павлодар ва Оқтўба шаҳарларида 3500 кишига мўлжалланган ифторликлар уюштиришни режалаштирмоқда.

back to top