31 май – Халқаро тамакисиз кун

31 май – Халқаро тамакисиз кун

Ҳамма чекиш зарар эканини билади. Бироқ, унинг фожиасини ҳамма ҳам тасаввур қила олмайди. ХХ асрда чекиш туфайли юз миллиондан ортиқ киши вафот этди. Сўнгги 50 йил мобайнида эса чекиш туфайли 62 миллион киши ҳаёт билан видолашди. Бу Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлардан анча кўпдир. Ёки Ўзбекистон аҳолисининг қарийиб 2 бараварига тенг. Таҳлилчиларнинг фикрича, ХXI асрда чекиш туфайли 1 миллиард киши ҳалок бўлиши мумкин.
Тамаки чекишни ҳаромлигига Ислом олимларининг аксарлари итфоқ қилишган. Жуда кўп исломий давлатларда шунга фатво ҳам берилган. Хоссатан юртимизнинг етук алломаси, устозимиз фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи тамаки чекишни ҳаром ва у таҳоратни синдиради, деб фатво берганлар.

back to top