Туркия Ғазо секторида шифохона очди

Туркия Ғазо секторида шифохона очди

Туркия ва Фаластин «Достлук» госпиталини очиш ва биргаликда фойдаланиш бўйича протокол имзолашди. Ғазо секторида Туркия кўмаги билан барпо этилган «Достлук» госпиталини очиш ва биргаликда фойдаланиш бўйича Туркия ва Фаластин протокол имзолашди. Хужжатга Туркия соғлиқни сақлаш вазири Ахмад Демиржон ва унинг фаластинлик хамкасби Жавод Авад имзо қўйишди.

Протоколга биноан, шифохонадан биргаликда уч йил фойдалангандан сўнг унинг бошқаруви фаластин тарафига ўтади. «Достлук» госпитали 180та ўринга мўлжалланган.
Маросимда Демиржон сўзга чиқиб, Исроил ҳукумати фаластин аҳолисини атайлаб тиббий хизматдан маҳрум қилаётганлиги айтди. «Бугунди кунда Исроил блокадаси оқибатида минтақага инсонпарварлик ёрдами ҳамда дори ва тиббий воситаларни етказиш қийин бўлмоқда, тиббиёт ходимларига етишмовчилик кузатилмоқда. Бундай шароитларда ушбу тиббий муассасани очиш кўпгина муаммоларни ҳал этади», - деди у.

back to top