АҚШ элчиси фаластинликлар қирғинини оқлади

Шарқий Қуддусда бўлиб ўтган «ОАВ ва сиёсат» конференциясида сўзга чиққан АҚШ нинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман 30 мартдан бери Ғазо ва Исроил чегарасида давом этаётган тартибсизликларга изоҳ бериб, жумладан шундай деди: «Исроил тинч норозилик намойиши қатнашчиларига қарши жанговар ўқлар ишлатишдан бошқа чораси йўқ эди».

Исроил ҳарбийлари номутаносиб куч ишлатиши ортидан жаҳон ОАВ ларида кўтарилган информацион бўҳронни қоралаган жаноб Фридман: «Ҳеч ким Ғазодан келаётган ҳавфни қандай бартараф этиш ҳақида ўйламайди. Мабодо журналистлар бу саволнинг жавобини билишмаса, у ҳолда улар тушунмайдиган нарсага бурун суқмасин» деб айтди.

back to top