Риёз ва Абу Даби қатор стратегик шартномаларни имзолашди

Риёз ва Абу Даби қатор стратегик шартномаларни имзолашди

Саудия Арабистони ва  Бирлашган Араб Амирликлари 44 та ўзаро амалга оширилиши режалаштирилган келишувларни имзолашди.
Саудия Арабистони ОАВи тарқатган хабарларга кўра подшолик билан БАА ўртасида бир неча миллиард долларлик бир қатор стратегик келишумлар имзоланди.
Саудия-Амирликлар Мувофиқлаштирув кенгашининг Жиддада бўлиб ўтган биринчи мажлиси натижаси ўлароқ 44 та ўзаро муҳим лойиҳаларни қамровчи иқтисод ва ҳарбий ҳамкорликка йўналтирилган битимларга имзо чекилди. Кенгаш мажлиси Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳамда Амирликлар  валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайид ан-Наҳаён ҳамраисликларида бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа устида йил давомида икки мамлакатга тааллуқли 139 та муассасадан  350 та экспертлар иш олиб боришди. Мазкур лойиҳалар иқтисод, сиёсат, хафвсизлик, ҳарбий ҳамкорлик ва бошқа бир қанча соҳаларни қамраб олади. Ушбу кенга иши давомида 20 та протоколларга имзо чекилди, Мувофиқлаштирув кенгаши тизими белгилаб олинди.  
Саудия-Амирликлар Мувофиқлаштирув кенгаши тузилиши ҳақидаги хабар 2016 йилнинг май ойида эълон қилинган эди.

back to top