Черков ичидаги масжид – ажойиб ўрнак

Черков ичидаги масжид – ажойиб ўрнак

Канаданинг Янги Шотландия вилоятида ажойиб худудий жойлашувга эга бўлган ибодат масканига эга бўлишди.
Янги Шотландиянинг Оксфорд шаҳри аҳолиси орасида мусулмонлар кўп бўлмасада, бироқ уларга тўпланишлари ва жума намозини адо этишлари учун жой керак эди.
СВС хабар беришича, Муқаддас учлик бирлашган черкови раҳбариятига мусулмонлар жамоаси ҳақида хабар етиб борганида насроний уюшма уларга ёрдам қўлини чўзишга аҳд қилди ва «черков ичида масжид»ни очди.
Эндиликда Оксфорд мусулмонлари черковнинг мажлислар залида йиғилишиб ибодат қилишмоқда. Ибодатхона раҳбарияти улардан ҳеч қандай ижара ҳақи олмаяпти, фақатгина электр ва иссиқлик қуввати учун арзимаган тўлов олинмоқда.
Мусулмон бўлган фаол ва ишбилармон аёл Алия Қамариддин сўзларига кўра, у Оксфорда 20 йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келади. Авваллари у Галифаксдаги масжидга борар эди ва у ерга етиб бориш учун 2 соатча вақт сарфлар эди.
Алиянинг айтишича, маҳаллий черков ичида масжид пайдо бўлишини ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган экан, лекин иложсиз нарса амал ошди. Рамазоннинг шанба кунларида маҳаллий мусулмонлар черковда ифторлик ўтказишади, уларнинг бирига шаҳар хокими Триш Стюарт ташриф буюрди.

back to top