Голландиялик исломофобларнинг ярамас қилиқларига руҳоний жавоб қайтаришга аҳд қилди

Голландиялик исломофобларнинг ярамас қилиқларига руҳоний жавоб қайтаришга аҳд қилди

Амстердамлик руҳоний ПЕГИДА исломофоб сиёсий ҳаракатининг исломга қарши қилмишларини қоралади. vaaju.com хабар беришича, руҳоний Рамазон ойида қилинаётган бу «ишлар»ни беўхшов деб атади ҳамда Нидерландия жамоат фикрини акс эттирмаслигини таъкидлади.

ПЕГИДА («Ватанпарвар европаликлар Ғарбнинг исломлашишига қарши») исломга қарши ҳаракати 2014 йилда Дрезденда ташкил этилиб, Европанинг исломлашишига ва хукуматларнинг иммиграция сиёсатига қарши чиқади. ПЕГИДА ҳаракати тарафдорлари йил сайин ўсиб бормоқда, ва 2016 йилдан Саксония, кейинроқ эса ГФР чегараларидан ҳам ўтиб кетди.
Бу йил Нидерландиядаги ПЕГИДА фаоллари Pegida grill акциясини уюштиришни маълум қилдилар. Бунга кўра шом намози ва ифторлик пайтида бешта масжиднинг киравериш жойида чўчқа гўштидан таом тайёрлаш режалаштирилган.
Биринчи намойиш 4 июнда Утрехтдаги Улу Жомеъ масжидида бўлиб ўтди. Қолганлари эса 5 июнда Арнемдаги Аъё Софий, 6 июнда Гаудаги Нур, 7 июнда Роттердам шаҳридаги Лалели ва 8 июнда Гаагадаги Сунна масжидларида бўлиб ўтди.
Маҳаллий хукуматлар бу ҳаракатларга аниқ баҳо бермаяпти. Мисол учун, Роттердам ва Арнем бу ҳаракатларни қораламадилар, лекин руҳсат ҳам бермадилар. Утрехт шаҳри вакили намойишни мамлакат фуқароларининг ҳуқуқи эканлигини ва акция қонун доираларидан чиқиб кетмаслигини назорат қилинишини маълум қилди.
Фақатгина Амсердамлик руҳоний Рикко Вурберг бундай акцияга қатъий қарши эканлигини билдирди, яна айнан мусулмонлар муқаддас ойида. У ПЕГИДАга қарши чиқди ва уларнинг тадбирлари номақбуллигини айтди.
«Мен ПЕГИДА Нидерландияни ифода этмаслигини исботлаш учун бирор нима қилишим зарур», - деди Вурберг.
Руҳоний уларга қарши қизиқ йўл тутишга аҳд қилди: акция иштирокчилари қанча чўчқа истеъмол қилишса шунча пул йиғишни. Тўпланган маблағлар эса акция ўтказилган масжидга эҳсон қилинади. Вурберг кўнгилликлар билан намойиш қатнашчилари нечта сосиска еганини санашишга келишиб олди.
Рикко Вурберг сўзларига кўра «Пегида»нинг бу акцияси жуда ёқимзис ишдир. Рамазонда бундай разил ишни қилиш учун инсон қанчалик аҳлоқи бузуқ ва пасткаш бўлиши мумкинлиги уни ҳайратга солди. Руҳоний бу иши билан мамлакатни бирлаштиришга умид қилмоқда, чунки Нидерландияда маҳаллий аҳоли ва мусулмонлар ўртасидаги вазият бу акцияларсиз ҳам оғир ҳолатда.

back to top