Малайзияда «Бутунжаҳон Қуръон соати» акцияси бўлиб ўтди

Малайзияда «Бутунжаҳон Қуръон соати» акцияси бўлиб ўтди

2018 йил 7 июнда Малайзия маҳаллий вақти билан соат 12 ва 13лар орасида World Quran Hour (WQH, Бутунжаҳон Қуръон соати) акцияси бўлиб ўтди, деб хабар беради sinarharian.com. Лойиҳа Warisan Ummah Ikhlas (WUIF) фонди кўмагида ўтказилди.


#QuranHour сарлавҳаси остида бу тадбир кетма-кет учинчи йил ўтказилмоқда. Бироқ олдинги йиллар акция фақат Малайзия худудида ўтар эди. Бу йил эса уни халқаро миқёсга олиб чиқишга қарор қилинди. Акция ташкилотчилари дунёнинг 30та давлатидан 67та вилоятни, шу жумладан, Макка ва Мадинани ҳам Малайзия билан бир вақтда Қуръон ўқишга жалб қилдилар. Дастлабки маълумотларга кўра WQH акциясини ўтказиш учун дунё бўйича 1237та жой белгиланган.
Малайзиянинг ўзида World QuranHour акцияси 1187 жойда ўтказилади – масжидлар, мадрасалар, муассаса ва компания офислари. Ундан ташқари, Қуръон тиловатлари қамоқхоналарда ҳам бўлиб ўтади. Акция ўтказиладиган асосий жойлар Султон Аҳмад Шоҳ масжиди ва Малайзия халқаро ислом университети (Universiti Islam Antarabangsa Malaysia, UIAM) ҳисобланадилар.
Акцияга нафақат талабалар, ишчилар ва уй бекалари, балки Малайзия султонлиги султони Перак ва Малайзия Олий хукмдори ўринбосари Назрин Муизиддин Шоҳ ҳам қўшилдилар.
Анъанага кўра Қуръон тиловати Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг биринчи етти оятидан бошланади. Ундан сўнг иштирокчилар Хужурот сурасини тиловат қиладилар.
Акцияга уйда ҳам қўшилиб олиш мумкин. Бунинг учун Хужурот сурасини очиб Astro Oasis телеканали орқали кетаётган жонли тиловатни кўриш керак. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда, жумладан, “Facebook”да ҳам World #QuranHour сарлавҳаси остида жонли намоийшни кўриш мумкин.
WQH ташкилотчиси Датук Хисомиддин Ёқубнинг сўзларига кўра, дунёда бир соатгина бўлса ҳам бир вақтда Қуръон ўқилиши орқали мусулмонлар руҳан бирлашиб, Исломнинг ҳақиқий қадриятларига риоя этишади.
«Ҳозирги кунда орамизада ката фарқлар бор, лекин Қуръон оркали биз якдил бўламиз, барча бирдек Қуръон тиловат қилишади», - деди жаноб Ёқуб.

back to top