БМТ Бош ассамблеясида Фаластинга доир йиғилиш бўлади

БМТ Бош ассамблеясида Фаластинга доир йиғилиш бўлади

13 июнь кундаги БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида Фаластин фуқароларига халқаро ҳимоя тақдим этишга доир лойиҳа кўриб чиқилиши кутилмоқда. Мазкур ҳужжат кўриб чиқилишини талаб қилаётган ташаббускор давлатларнинг фикрича, БМТ ўтмишда бошқа минтақа ва ҳудудларда Ғазога ўхшаш ҳарбий низолар борасида аҳолини ҳимоя қилиш тўғрисида қарорлар чиқарган. Шу боис, лойиҳа муаллифлари БМТ хавфсизлик кенгашидан Фаластиндаги тинч аҳолини муҳофаза этиш чораларини кўриб чиқишга чақирмоқда.

back to top