Санкт-Петербург муфтийси Ўзбекистон делегацияси билан учрашди

islam.ru islam.ru

Санкт-Петербург муфтийси Ўзбекистон делегацияси билан учрашди

Санкт-Петербург шаҳар ва Шимолий-Ғарбий минтақа мусулмонлар диний идораси муфтийси шайх Равил Панчеев Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бошчилигидаги “Ўзбекистоннинг маданий мероси – мамлакатлар ва халқлараро суҳбат” халқаро конгрессига келган Ўзбекистон расмий делегациясини қабул қилди. Учрашув давомида муфтий ҳазратлари Ўзбекистоннинг диний ва маърифий соҳага қўшган ҳиссасини эътироф этиб, жумладан шундай деди: “Кўплаб диний уламолар Ўзбекистонга таълим олишган. Биз сизларга умум Исломий қадриятларга алоҳида эътибор қаратиб уларни дастаклаётганингиз учун миннатдорлик билдирамиз”. Ўзбекистонлик меҳмонлар муфтий хазратларига ўлкамиз мусулмонлари учун қадрли бўлган “Катта лангар” Мусҳафининг нусҳасини ва бошқа бир қатор адабиётлар ҳадя этишди.

back to top