09.01 – Канада: мусулмонлар бошпанасизларни тўйдирмоқда
- Written by Administrator
Канаданинг Монреал шаҳрида жойлашган ресторанлардан бирида муҳтожларга бепул овқат тарқатиш йўлга қўйилган.
Келиб чиқиши Ироқ ва Тунислик бўлган рестаран эгаларига ким мен муҳтожман қорним оч, деб келса ҳеч қанақа савол жавобсиз сендвич ёки хоҳлаган овқатидан бир тавоқ тайёрлаб беришади.
Бу хайрия тадбири ресторанда уч ойдан бери давом этмоқда. Ресторан эгалари бу ишини «Биз Қуръонда баён этилган таълимотга амал қилмоқдамиз. Зеро Аллоҳ муҳтожларга таом улашишга амр қилган», деб изоҳ беришди.