28.12 - Голландия: IBF жамғармаси 5000 та «Саодат йўли» китобини тарқатди
- Written by Administrator
Голландиядаги IBF хайрия жамғармаси мусулмон ва мусулмон бўлмаганлар учун диний ва ижтимоий мавзуларни ўзида қамраб олган 5000та «Саодат йўли» номли китобни тарқатди.
Жамғарма мудири Абдурраҳмон Абу Жувайрия таъкидлашича, 5000 нусхада чиқарилган бу китоб одамларга бепул тарқатилган.
IBF хайрия жамғармаси мамлакатда Исломни қабул қилган янги мусулмонларга таълим бериш борасида жуда катта ёрдам бериб келмоқда. Бунинг натижасида янги мусулмонлар Ислом таълимотларини ўрганишда, жумладан, таҳорат, намоз ва бошқа ҳар бир мусулмон билиши лозим бўлган илмларни мукаммал ўрганишга эришмоқдалар.