Мавароуннаҳр фиқҳ академиясининг сайти янгиланди

Мавароуннаҳр фиқҳ академиясининг сайти янгиланди

Имом Бухорий Муовия ибн Аби Суфён разийаллоҳу анҳудан ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
من يرد الله به خيرا يفقه فى الدين
“Кимгаки Аллоҳ унга яхшиликни хоҳласа, динда уни фақиҳ қилиб қўяди”.
    Муҳаддис Абу Яъло ал-Мавсилий мазкур ҳадиси шарифга бундай деб давомини зиёда қилган:
ومن لم يتفقه لم يبال الله به
“Кимки фиқҳ ўрганмаса, Аллоҳ унга парво қилмайди (унга илтифот назари билан қарамайди)”.

Хурматли ва азиз islom.uz веб сайтининг мухлислари бундан бир неча кун аввал сизлардан узр сўраган ҳолда, Мавароуннаҳр фиқҳ академиясининг fiqh.uz сайтини таъмирлаш учун вақтинчалик фаолиятини тўхтатган эдик. Албатта бу тўхтатишдан мақсад сиз азизларга янада кенгроқ ва қулай хизмат кўрсатиш эди. Мана бугун устозимиз шайх хазратлари ва сиз азизларнинг дуоларингиз шарофати ва барокати билан киришга қулай ва тез бўлган fiqh.uz саҳифасини тақдим қиламиз. 
Фиқҳ.УЗ сайтининг дизайни ўзгартирилди, янги имкониятлар, аввалги сайтда мавжуд бўлмаган бир қанча бўлимлар ишга туширилди. Хусусан, сайтда Молиявий муамолалар, Таъқиқ ва рухсатлар, Оила ва турмуш ва шунга ўхшаш бир қанча янги-янги ўнлаб бўлимлар ишга туширилди. Сайтдаги асосий имкониятларнинг эътиборлиси янги чиқаётган алоқа воситалари учун ўта қулайлигидир. Бунга сайтимиздан фойдаланиш давомида яна бир марта амин бўласиз.
Янги сайтимизнинг таркиби, тузилиши, ишлаш фаолиятига оид ҳар қандай мулоҳаза, таклиф, фикр, танқид ва муносабатларни юборишингиз ва бу билан янги сайтимизнинг сифати ва савиясини оширишга муносиб ҳисса қўшишингизни сўраймиз. Агар сизларга муқаддас динимизнинг фиқҳий аҳкомлари ва масалаларини содда ва тушунадиган қилиб етказиб берсак, ундан ҳалқимиз ва бошқа юртлардаги диндошларимиз заррача бўлса фойда олаётган бўлсалар олдимизга қўйган мақсадимизга эришган бўламиз. Зеро ҳидоят ёлғиз Аллоҳ роббил аъламиндан. Аллоҳ таолодан фазл ва сиз азизлардан дуо умид қилган ҳолда islom.uz веб сайтининг маъмурияти.

Барчангизнинг холис дуоларингиздан умидвор бўлган ҳолда янги сайтга марҳабо деймиз:

http://fiqh.uz/

back to top