Миллатларнинг юксалиши ва таназзули
Ибн Халдун – 14 асрда яшаб, турли хил мавзуларда ижод қилган мусулмон мутаффакир олимидир. У ўзининг “Муқаддима” асарида давлат ва миллатларнинг юксалиши ва таназзулга юз тутиши сабабларига алоҳида эътибор қаратади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, Ибн Халдуннинг иқтисод ва сиёсий иқтисод бўйича ёзган асарлари бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Хусусан, олим давлатнинг ёлланма қўшинларга чиқиш ва сарф-ҳаражатларини камайтиришга кўпроқ урғу беради. Ҳозирги даврдаги ривожланган мамлакатлар ушбу тавсияларни амалиётга татбиқ қилган ва бунинг натижасида улар иқтисодиётда қўшимча даромадларини ошириб, таълим ва инсон учун керакли бўлган бошқа соҳаларга керакли заҳираларни йўналтиришга мувоффақ бўлганлар. Ўз навбатида Ибн Халдун савдо-сотиққа ва ишлаб чиқаришни бўғиб ташлайдиган солиқ ва тарифларга қарши чиққан. Шунингдек у давлатнинг ишлаб чиқариш ва савдода иштирок этишини ҳам мақул кўрмаган. Унга кўра, бюрократлар тижорий фаолият асосларини тушунишга қодир эмас ва уларда савдогарларникидек (тижорий) мақсад бўлмайди (мотивация). У иқтисоддаги қўшимча даромад, савдо ва ишлаб чиқаришга аралашаётган мамлакатларнинг таназзулга юз тутишини башорат қилган эди. Унга кўра, катта армия тижорат, ишлаб чиқариш ва иқтисодий даромаднинг кўпайишига тўсқинлик қилади.
- Published in Иқтисод
- Written by Administrator
- Be the first to comment!