Сохта ислом экстремизмининг белгилари
- Written by Administrator
Яқин кунларда замонамизнинг нуфузли ислом олимларидан бири шайх Юсуф ал-Қардовийнинг «Исломий тафаккур - иймонсизлик ва экстремизм ўртасида» номли китоби Россияда чоп этилади. Бу китоб кўп жиҳатдан яқинда Қувайтда доктор Одил ал-Фалах томонидан ижтимоий доктрина сифатида илгари сурилган «мўътадиллик ёки Исломда ўрталик йўли (ал-васатия)» ғоясининг диний асосланишидир. Халқаро Васатия марказига доктор Юсуф ал-Қардовийнинг шогирди – шайх Айсам Башир раҳбарлик қилмоқда.
Шуниси ҳам аҳамиятлики, доктор Юсуф бу асарни ёзишни тарихий 2001 йил 11 сентябрдан, Ислом Ғарбда «душман қиёфасида» кўрсатила бошлаган пайтдан анча олдин бошлаган, яъни муаллифнинг мулоҳазаларида Исломга бўлган ташқи агрессив хужумларга раддия бериш кайфияти йўқ. Унинг диний далиллари – бу Қуръон ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) Суннатларидаги энг муҳим нуқталарининг талқинидир.
Бу китобни ўқиган ҳар ким, шубҳасиз, ўзи учун катта фойда олади. Бироқ, китоб ҳажмининг катталиги ва ундаги эркин баён услуби Ислом умматидаги бугунги кайфиятларнинг фундаментал диний таҳлилини ўз ичига олган бир нечта принципиал, муҳим масалаларни ажратиб кўрсатиш учун унга алоҳида мақола бағишлашга ундамоқда. Зеро, бизнингча, умматнинг келгуси ривожланиш концепциясини белгилашда айнан шу жиҳатлар кўпроқ эътибор талаб қилади.
Шайх Қардовий васатия мафкурасининг тамал тошларидан бири бўлган муҳим нарса ҳақида ёзади: «Мусулмон ўз ҳаётини мураккаблаштирcа ва ўзи учун қийинроғини танласа, бу ундан қабул қилинади, бироқ, у бошқаларни бу нарсага мажбурлаши, улар учун динни қийинлаштириши, уларнинг ҳаётини қийинчлаштириши мумкин эмас».
Радикализм – биринчи поғона бўлиб, унда ҳали бошқаларнинг хуқуқлари бузилмайди, бироқ агар радикализм бошқаларни мажбурлаб сингдирилса, у экстремизмга айланади: «Экстремистларнинг қарашлари зўрлаб ёки куфрда, бидъатда ва динга ҳурматсизликда айблаш таҳдиди остида сингдирилса, муаммонинг жиддийлиги ортади, ва бундай маънавий террор жисмоний террордан ҳам ёмондир».
Хўш, Шайх Юсуф ал-Қардовий радикализм ва экстремизмнинг қандай белгиларини кўрсат



