Истанбулда Қуръон ўрганиш курслари очилди

Истанбулда Қуръон ўрганиш курслари очилди

Истанбул шаҳар Мармар университети диншунослик факультети “Қуръони Каримни уч кунда ўрганинг” курслари ҳақида эълон берди. Унда 7 дан 70 ёшгача бўлган барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин. Айтиб ўтиш жоизки, аёл ва эркаклар учун аҳолида гуруҳлар ташкил этилиб, ўқиш ва ўқув қўлланмалари учун тўлов олинмайди.

Read more...

«Ислом маданияти равнақ топган юрт» кўргазмаси иш бошлади

«Ислом маданияти равнақ топган юрт» кўргазмаси иш бошлади

Кеча 6 июнь куни Ўзбекистон тасвирий галереясида «Ислом маданияти равнақ топган юрт»  мавзусидаги кўргазма иш бошлади. Кўргазма Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Вазирлар Маҳкамаши ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ҳунармандлар уюшмаси, “Олтин мерос” жамоат фонди ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Кўргазмада халқ амалий санъатининг таниқли усталари, санъаткорлар, маданият ходимлари, рассомлар, талаба ёшлар, ОАВ вакиллари ҳамда юртимизда фаолият юритаётган элчихоналар вакиллари ва хорижлик меҳмонлар иштирок этишмоқда.

Read more...

«Рамазон чодири»да Ўзбекистон кечаси

16 куни Москванинг Хотира масжиди (Мемориальная мечеть) ҳудудида XIII «Рамазон чодири» очилди. Ҳар йили ўтказиладиган бу тадбир турли миллат ва дин вакилларини ўзаро ҳурмат, эҳтиром муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида жамлайди. 

Read more...

«Hilol nashr» Республика китоб байрамида диплом билан тақдирланди

«Hilol nashr» Республика китоб байрамида диплом билан тақдирланди

24-25 май кунлари Тошкент шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида ҳамда Республикамиз вилоят марказларида Республика китоб байрами ўтказилди. «Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида ўтказилган китоб байрамида 30 дан ортиқ нашриёт ва матбаа корхоналари иштирок этди. Икки кун давом этган тадбир доирасида минглаб китобхонлар ўзлари яхши кўрган китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлишди.

Read more...

Бугун «Оламга нур сочган ой» сериалининг намойиши бошланади

«Оламга нур сочган ой» номли сериал бугун 14 майдан бошлаб телевидение орқали намойиш этилади. Премьера бугун соат 21:15 да бўлади. Бу ҳақда "Sevimli" телеканали маълум қилди.

Read more...

Дунё гўзалликлари - сув устидаги масжидлар

Дунёнинг турли бурчакларида турфа хил меъморчилик услубларида қурилган масжидлар мавжуд. Баъзи мамлакатларда худди тўлқинларда чайқалиб тургандек кўринадиган сув устига қурилган ёки тарафлари сув билан ўралган масжидлар ҳам бор.

Read more...

Тибет мусулмонлари ҳақида сиз билмаган бешта маълумот

Тибет деганда хаёлимизга дарҳол бутпарастлик келади. Аммо Тибет аҳолисининг 2-3% ни мусулмонлар ташкил этишини кўпчилигимиз билмасак керак. Непал мусулмон жамоасини оқсоқоллари Муҳаммад Иброҳим ва Абдулраҳмон Батт Тибет мусулмонлари ҳақида куйидаги маълумотларни тақдим этишди:

Read more...

Роҳинжалар лагеридаги тўй (+Фотолавҳалар)

18 ёшли Шофиқа Бегим ва 23 яшар Саддам Хусайн ҳаётидаги энг бахтли куни дунёнинг турли жойларида ўтказилатёган тўй маросимларига ўхшашдир. Аммо бир жиҳати билан ёш роҳинжа мусулмонларининг ниқоҳ тантанаси бошқаларникидан ажралиб туради.

Read more...
Subscribe to this RSS feed