Миср термасининг машғулотларини томоша қилишга келганлар катта ифторликда қатнашишди

Миср термасининг машғулотларини томоша қилишга келганлар катта ифторликда қатнашишиди

20 мингдан ортиқ рўзадор Аҳмад ҳожи Қодиров жамғармаси уюштирган улкан ифторликда оғиз очишди. “Чеченистон юраги” масжиди ёнидаги майдонда тузалган дастурхон атрофида Ингушетия, Доғистон, Татаристон ва Грознийдаги “Аҳмад Арена” стадионида Миср футбол термасини машғулотларини томоша қилишга узоқ-фқиндан келган муҳлислар жамул-жам бўлишди. Ифторликнинг асосий таоми бўлган ошни Ўзбекистондан махсус чақиртирилган ошпазлар тайёрлаб беришди. Ифторлик билан бир қаторда “Фирдавс” тантаналар саройида саратон ва паралич хасталикларига чалинган, тиббий муассасалар ҳамширалари ва “Автойўлтаъмир” ишчилари ҳамда ва минтақадаги кам таъминланган оилалар учун алоҳида дастурхон ёзилди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилишича, “Фирдавс” саройидан ҳеч ким қуруқ қайтмаган. 48 та оила янги квартиралар калити, қолганлар эса катта миқдорадги пул соҳибларига айланишди.

Read more...

Рамазонда Тунис термаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Рамазонда Тунис термаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Тунис футбол терма жамоасининг яримхимоячиси Вахби Хазри жамоадошларининг Жаҳон чемпионатига кўраётган тайёргарлиги ва терманинг олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаб бераркан, жумладан шундай деди: “Рўза оғиз машғулот ўтказиш жуда оғир, аммо жамоамизнинг руҳий ва жисмоний ҳолати яхши. Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун Англия ва Бельгия термаларида кўпроқ имконият бўлса-да, биз юқори натижаларни кўзламоқдамиз”. Чемпионат доирасида Тунис термаси Англияга қарши 18 июнь, Бельгия билан 23 июнь ва Панама билан 28 июнда ўйнайди.

Read more...

Чечинстонда Муҳаммад Салоҳни олқишлаб кутиб олишди

Чечинстонда Муҳаммад Салоҳни олқишлаб кутиб олишди

Грознийдаги 30 минг кишилик “Аҳмад Арена” стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларни кўриш учун Чеченистон ва қўшни ҳудудлардан минглаб одамлар келиб, Миср футбол терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни чиқишини интизорлик билан кутиб туришди. 2017-2018 йил мавсумининг энг сермаҳсул тўпурари, Англия премьер лигасининг энг яхши футбол ўйинчиси деб эътироф этилган “Миср қироли” Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳамроҳлигида мухлислар олқишлари ва гулдирос карсаклари остида стадионга кириб келишди. Ҳозирги кунда Муҳаммад Салоҳ чемпионлар лигаси финалида олган жароҳатини даволамоқда.

Read more...

Салоҳга етказган жароҳати учун Рамосни жазолашни сўрашди

300 мингдан ортиқ футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигаси финал ўйинида “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга етказган жароҳати учун мадридлик ўйинчини жазолаш талаби хатига имзо чекишди. У ерда жумладан шундай дейилган: “Рамос Салоҳнинг қўлини атайин ушлаб, унга қасддан жароҳат етказди. УЕФА ва ФИФА Рамос каби ўйинчиларга жазо қўллаши лозим”.

Read more...

Футболчи Пол Погба Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширди

Футболчи Пол Погба Рамазон ойида умра зиёратини амалга оширди

Англиянинг Манчестер Юнайтед футбол клуби ва Франция терма жамоаси марказий яримҳимоячиси Пол Погба Каъба ёнида олган видеосини эълон қилиб, бу жойни дунёдаги энг чиройли жой деб атади, дея хабар беради Hindustan Times.

Read more...

Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ финал куни ҳам рўзасини бузмайди

Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ финал куни ҳам рўзасини бузмайди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Европа чемпионлар лигасининг финал бўладиган куни ҳам ўзининг рўзасини бузмайди. Бу ҳақда Мирснинг "Ал-Масрий ал-Юм" нашри хабар тарқатди.
Мисрлик футболчи ҳозирда барча мусулмонлар каби Рамазон ойи рўзасини тутмоқда ва машғулотларда фаол иштирок этмоқда.

Read more...

«Навбаҳор» мухлисларига бепул ифторлик берилади

«Навбаҳор» мухлисларига бепул ифторлик берилади

Суперлиганинг 13-доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади.
Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукмрон. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти  муқаддас ой шарофати билан савоб ишга қўл урди.

Read more...

Эрон жаҳон чемпионатида Ислом маданияти меросини тақдим этади

Эрон жаҳон чемпионатида Ислом маданияти меросини тақдим этади

Теҳронда Россияда ўтказиладиган футбол бўйича 2018 йил жаҳон чемпионати тимсоли акс этган еттита форс гиламининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ипакдан тўқилган гиламлар Эрон термаси ўйинчиларига, гиламлар эса уларнинг рақибларига берилиши кўзда тутилган. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу гиламлар тайёрланишига ярим йил вақт сарфланиб, кечаю кундуз16 нафар моҳир гиламдўз тинмай ишлашига тўғри келган.

Read more...
Subscribe to this RSS feed