Сувни асра, ҳаётингни сақла

Сувни асра, ҳаётингни сақла

“Ҳаммомдан чиқа қол!” деб бақиради акангиз, ҳаммом эшигини тақиллатар экан. “20 дақиқадан бери ичкаридасан, бўла қол!” Ҳаммомда 20 дақиқа мобайнида сиз тахминан 400 литр сув сарфлайсиз. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир саа сув билан ғусл қилар эдилар – бу 2.03 литр бўлади. Абу Жаъфар ривоят қилади: “Отам ва мен Жаъбир бин Абдуллоҳ билан бирга бўлганимизда, бир киши ундан ғусл тўғрисида савол берди. У айтдики: “Бир саа сув сенга ғусл қилишинг учун етарли”. Савол берган киши: “Бир саа сув менга етмайди” деди. Жаъбир: “Бир саа сув сочи сендан кўп бўлган ва сендан афзалроқ бўлган инсонга етарли бўлган”, деди (Пайғамбаримизни назарда тутиб). (Бухорий ривояти)

Ҳозирги ҳолат

Сиз айтишингиз мумкин, “Қанақа қилиб бунақа бўлиши мумкин? 2 литр сув билан чўмилиш мумкин эмас. Замон ўзгарди.” Тўғри айтасиз. Замон ўзгарди. Бугун сув етишмаслиги муаммоси Пайғамбаримиз замоналарига қараганда оғирроқ. Биз шундоққина хеч қандай уринишсиз Шимолий Американинг шохона хаёт тарзини қабул қилиб олдик. Битта мисол, канадалик бир кунда 335 литр сув ишлатса, Саҳрои Кабирда яшовчи киши кунига 10-20 литр сув ишлатади. Биз учун буни калламизга сиғдириш қийин бўлиши мумкин, аммо хозирги кунда, Пайғамбаримиз амалда қўллаган сувни исроф қилмасдан ишлатиш даражасини ҳаётимизга тадбиқ этадиган пайт келди.

Қуйидаги статистик маълумотлар нима учун шундай қилиш керак деган саволга жавоб беради:

    • Ер юзасида мавжуд сув ресурслари 1 фоизининг ярмидан ками – инсон бевосита истеъмол қилиши мумкин бўлган сув ҳисобланади. Қолган сувлар – шўр денгиз сувлари ёки қутбдаги яхликлар кўринишидаги сув.
    • 1.4 миллиард киши, бу дунё аҳолисининг тахминан 20 фоизини ташкил этади, тоза ичимлик суви билан етарлича таъминланмаган.
    • Аҳоли ўсиш даражасининг икки баравар ортиши шароитида дунёда сув истеъмоли даражаси хар 20 йилда 2 баравар кўпаймоқда.
    • 31 та мамлакат сув танқислиги муаммосига юз тутдилар.
    • Дунёдаги барча йирик дарёларнинг ярмиси ифлосланган ёки қурияпти.
    • Ривожланаётган давлатларда 80 фоиз касалликларга сув сабабчи бўлмоқда. Ҳар йили 3 миллиондан 4 миллионгача киши сув орқали юқадиган касалликлар туфайли ҳалок бўлмоқда.
    • 2025 йилга келиб, дунё ахолисининг 2/3 қисми сув етишмаслик шароитида яшайди ва 1/3 қисми тўлиқ сув танқислиги шароитида яшайди.

Сув сиёсати

“Инсонни табиатдан устун қилувчи инсон кучи, энди баъзи инсонларнинг табиат воситасида бошқа инсонлар устидан хукмронлик қилишига эриштирувчи кучга айланди.” (С.С.Льюис)

Муаммо сувнинг миқдорида эмас. Ердаги сувнинг миқдори доим бир хил даражада туради – у кўпаймади ҳам, камаймайди ҳам ва барчани эҳтиёжини қондириш учун етарлидир. Муаммо сувнинг нотекис тақсимланиши ва фойдаланилишидадир

Дунёнинг турли минтақаларида, тоза сув табиий равишда турлича тақсимланган. Мисол учун, Ҳиндситонда, Дунё аҳолисининг 20 фоизи яшайди, аммо у ерда сувнинг атиги 4 фоизи жойлашган. Сувнинг чекланганлиги ижтимоий табақаланиш ва сиёсий дастурлар билан боғланганда сув танқислиги муаммоси кескинлашади. Худуддаги сувга ким эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши, одатда, худуддаги пул ва ҳокимият эгасига боғлиқ.

Сув Трансмиллий корпорациялар томонидан хусусийлаштирилиб, товар сифатида сотилмоқда. Фойдага ўч бу корпорациялар сувнинг нархини камбағал инсонлар сотиб олиши мумкин бўлган чегарадан баланд қўйишади ва бу нархни тўлай оладиган бой шахс ва ташкилотларга етказиб беришади. Ривожланаётган мамлакатларда фақат водопровод – канализация тизимини ўрнатишга қодир бой инсонлар субсидия қилинган (давлатнинг беғараз ёрдами) шахар муниципал сувидан фойдаланиши мумкин, кабағаллар эса бундай водопровод тизимига эга бўлмаганлари туфайли сув учун энг баланд нархни тўлайдилар. Мисол учун, Лима, Перуда камбағал халқ хусусий мироблар челакларда келтирадиган 1 кубометр сув учун 3 АҚШ Доллари тўлайдилар. Бу пайтда таъминланган инсонлар эса кранларидан оқаётган 1 кубометр тоза сув учун атиги 0.30 доллар тўлайдилар. Индияда, баъзи уй эгалари ойлик даромадларининг 25 фоизини сув учун тўлайдилар. Қурғоқчилик пайтларида, Хукумат кўпинча пули бор бойлар учун алохида сув захира қилиб қўйишади.

Даромадга ўч саноат корхоналари хам улкан хажмда сув талаб қиладилар. Бир метрик тонна темир ишлаб чиқариш учун 215000 литр сув керак бўлади. Бу корхоналар давлатдан худудий сувни субсидияланган нархларда сотиб олишади. Дунёдаги тоза сувнинг катта миқдори табиий равишда ер остида жойлашган. Саноат корхоналари ер ости сувини у ўз-ўзини тиклаб олишидан хам тезроқ суғориб олишяпти, натижада сув устидаги ерлар қулаяпти ва бу ернинг сув жойлаштириш қобилияти йўқолишига олиб келяпти. Араб яриморолида ер ости сувлари бир марта қайта тиклангунча ундан уч марта кўп фойдаланиляпти. Агар сувдан бундай тезлик билан фойдаланиладиган бўлса, у холда Сауди Арабияда 50 йилдан кейин қурғоқчилик келади. Ривожланаётган мамлакатларда саноат корхоналари ўз қайта ишланмаган саноат чиқитларининг 75 фоизини махаллий сув оқимларига тўкишади. Қачонки, атроф-мухит катта зарар кўриб, сув қолмаганида, бу саноат корхоналари худудда яшовчиларини йўқчиликда қолдириб, бошқа жойга кўчишади.

Қайси мамлакатлар сувни химоя қилиши мумкинлигини хам хокимият ва куч сиёсати белгилайди. Кўпгина дарёлар ва ер ости сувлари давлатлар ўртасидаги чегараларни кесиб ўтганлиги сабабли келажакада сув билан боғлиқ катта можаролар келиб чиқиши мумкинлигини мутахассислар айтишяпти. 70 йиллар бошида, Сурия Табақда Фурот устига тўғон қуриб Ироққа оқадиган дарё оқимининг ¼ қисмини бўғганда, Ироқ Сурияга қарши уруш очишига озгина қолади. Африка давлатлари Нил сувларини ўзаро тақсимлаб ишлатишади ва хар бири ўз бўлагига эга бўлишни истайди. Нил дарёсининг сув ресурсларини химоя қилиш учун Миср давлати ўз катталиги, бойлиги ва кучи билан Эфиопияни қўрқитди. Эфиопияда сув оқими кўп бўлса хам, хар йили миллионлаб инсонлар очликдан ўлади. Мисол учун, 1978 йилда Миср президенти Анвар Садат шундай деди: “...кўк Нил сувини хавф остига қўювчи хар қандай харакат Миср томонидан ўзгармас реакция билан кутиб олинади, хатто бу харакат урушга олиб борса хам.”

Биз қаерда мослашишимиз керак?

Сув танқислиги муаммоси фақат ривожланаётган дунё билан чегараланмаган. Шимолий Америкаликлар сувдан эртанги кун хақида ўйламасдан исрофгарчилик билан фойдаланадилар. Миллионлаб инсонлар сувсиз ўтирганида, Шимолий Америкаликлар хар йили киши бошига 1280 кубометр ёки 1 млн 280 минг литр сув ишлатадилар; Европаликлар 694; Осиёликлар 535; Жанубий Америкаликлар 311 ва Африкаликлар 186 кубометр сув ишлатишади.

Шимолий Америкаликлар ўзининг йирик сув манбалари билан фахрланиши мумкин – Канадада дунёдаги тоза сувнинг тўртдан бири жойлашган, аммо уларнинг ғайриоддий одатлари хавфдан узоқ муддат сақлай олмайди. Яқин йилларда Буюк кўллардаги сув сатхи рекордли паст даражасига етди. АҚШ баланд тизмаларидаги Огаллала ер ости сувлари табиат уни тиклашга улгурмасидан инсонлар ундан фойдаланиши натижасида 8 марта тезроқ тугаяпти. Яъни, агар табиат 1 литр сувни бошқа сув манбалари хисобига тикласа, инсонлар шу 1 литр билан бирга 8 литр сув ишлатишяпти. Бу эса хар йили ернинг камида 1 метрга чўкишига сабаб бўлмоқда. Америкаликлар Колорадо дарёси денгиздаги манзилига етгунича уни йўлини тўсиб, ўзгартириб, ифлослаяптилар.

Шимолий Америка хаёт тарзининг экстраваганцияси – газон суғоргичлар, мунтазам машина ювишлар, чексиз гольф майдонлари, оқиб ётган кранлар ва битта туширишда 18 литр сув ютувчи хожатхона мосламалари – булар бизни “биз химоядамиз, бизга хеч нарса қилмайди” деб алдамоқда. Булар бизга дунёдаги сув кризисини инкор этишга ва уни шунчаки елка қисиб қабул қилишга ёрдам беряпти. “Хозир бизда бу бор, келажак хақида кейинроқ ўйлаймиз” деган тамойил Шимолий Америкаликларни калласига ўрнашиб қолган.

Лас Вегас, хар йили 9,6 см ёмғир ёғадиган шахар – Саудия Арабияни қуруқ зоналари ва Ғарбий Сахрога тўғри келади. Бу чўл шахарда сув чексиз деган ғояни илгари суришади. Лас Вегасдаги Люксор отели беш қаватли водопади, акулалар жойлашган аквариуми, 5 млн литрли дельфин бассейни ва қайиқ сузадиган кичкина Нил дарёчаси билан фахрланади. Treasure Island мехмонхонасидаги сунъий дарёда хақиқий ўлчамлардаги пиратлар кемаси қайта- қайтадан чўкаверади. Bellagio мехмонхонасини атрофида 3.5 гектар майдонда 60 метр баландикка сув кўтарадиган фонтанлар жойлашган сунъий кўл қилинган. Шахарда улкан фонтанлар, гольф майдонлари, сунъий кўллар, бассейнлар ва хатто денгиз сузувчилар клуби хам мавжуд. Лас Вегас шахри сув комиссияси аъзоси Патириция Мулройнинг айтишига қараганда, шахардаги хар акрофут ёки 1230 кубометр “декоратив сув” 30 млн АҚШ доллари келтирар экан.

Биз қандай жавоб беришимиз керак?

Биз дунёнинг техника жихатдан энг мураккаб жамиятларидан бирида яшасак хам, энди биз яна уч минг йил аввалдаги ёмғирга сиғинган холимизга қайтиш арафасида турибмиз.” (Гаретт Уорд)

Сайёрамиздаги хар бир инсон яшаши учун етарлича сув билан таъминланиш хуқуқига эга.

Пайғамбар алайхиссалом айтдилар: “мусулмонлар ўртасида 3 та нарса бир хил тақсимланган: ўт, сув, олов”. (Абу Довуд ривояти) Жобир бин Абдуллохдан ривоят қилинади: Аллохни расули (саллалоху алайхи васаллам) ортиқча сувни сотишни ман этдилар. (Муслим ривояти) Аслида яшаш учун зарур бўлган сув миқдори текин ва хамма учун бемалол, хамда қонунан исроф бўлиш ва ифлосланишдан химояланган бўлиши керак. Кўриниб турибдики, хозирги бутундунё тажриба ва сиёсатлари бу хусусда адолатсиздир. Атрофимизда кузатаётган бундай адолатсизликлар учун биз хам масъулдирмиз, зеро Қуръонда айтиладики: “Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва нахий мункар ишларини олиб борадиган бир уммат бўлсин! Айнан улар толе топувчилардир.” (Оли Имрон, 104)

Хозирча, биз жамиятнинг аъзоси, индивидуум сифатида халқаро сув сиёсати устидан озгина-да бўлса бошқарувга эгамиз. Ундай бўлса, глобал сув кризисига қандай жавоб беришимиз керак? Авваламбор: Умидингизни узманг. Шунингдек, вазият кескин бўлиб туюлиши мумкин, бунга хавотир олманг. Қуръонда айтиладики: “Аллох барча нарсанинг Яратувчисидир. У барча нарсага вакил (хомий)дир.” (Зумар, 62)

Фақат Сиз билан мен харакат қилишга масъулдирмиз. Натижаси эса Аллохга боғлиқ. Фақат У билади биз учун нима яхшироқ эканлигини ва У энг одил зотдир, Унинг одиллиги бу дунёда рўй берадими ёки у дунёдами, бунинг ахамияти йўқ. Миннатдор бўлинг. Аллох Шимолий Америкаликларни тоза, сероб сув билан неъматлантирди. Қуръонда Аллох биздан сўрайди:

“Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни ўйлаб кўрдингизми? Уни булутлардан сиз ёҳдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хохласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!” (Воқеа, 68-70)

“Айтинг: “Хабар берингиз-чи, агар сувингиз ер қарига сингиб кетса, бас, сизларга ким оқин сувни келтира олур?!” (Мулк, 30)

Сув шунчаки “бу ерда” эмас ва у “ўзидан ўзи осмондан тушмаган”. Қуръонни қатор оятларида шуни ўқишимиз мумкинки, Аллох “сувни осмондан бизга юборган”. Аллох бизга сувни давомини етказиб бериши ва агар у истаса хохлаган пайт тўхтатиб қўйиши мумкин бўлган ягона Зотдир.

Бу хайрли ишга ўз хиссангизни қўшинг. Оилангиз ва дўстларингизга бу маълумотларни етказинг. Хукуматингизни Халқаро сувга боғлиқ масалаларда қатнашишига ундовчи хатлар ёзиш кампанияларида қатнашинг. Яшаш жойингиздаги махаллий сув ресурсларини химоя қилувчи гурухларга қўшилинг. Кўпгина ташкилотлар дарё қирғоқларини тозалаш, сув сифатини кузатиш, ёки мактаб гурухларига дарс бериш учун волонтерлар қидирадилар. Ўшаларнинг сафига қўшилсангиз бўлади.

Одатларингизни ўзгартиринг. Шунингдек, биз доимо хукумат харакатларини бошқариб тура олмаймиз, биз фақатгина ўзимиз фойдаланаётган сувнинг меъёрини ўзгартиришимиз мумкин. Ўзгариш сари қўйган хар бир қадамимиз учун Аллох ажр мукофотлар беради. Шимолий Америкаликларнинг сувни ортиғидан кўп ишлатиш ва исроф қилиш одатига тўсқинлик қилинг. Қуръонда Аллох мархамат қилади: “Қариндошга, мискин ва йўловчига хайр эхсон қилиш билан хақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукр эди.” (Ал-Исро, 26-27)

“...Шунингдек, енглар ва ичинглар, лекин исроф қилмангизлар! Зеро у исроф қилувчиларни севмайди.” (Аъроф, 31)

Биз сероб сувга эга эканлигимиз, уни албатта ишлатишимиз кераклигини асло билдирмайди. Уйда ишлатаётган сувингизни асраш орқали Аллохга бўлган ишонч ва маъсулиятингизни бажаришни бошланг.

Сувни асрашнинг 10 осон йўли

    1. Хожатхонадаги унсурдан “ахлат челак” сифатида фойдаланманг ёки ундан заруратсиз туширманг. Хожатхона муниципал сув таъминотининг тўртдан бирини, хамда керагидан 40 фоиз ортиқ сув истеъмол қилади.
    2. Тишингизни ювётганингизда ёки идиш-товоқни совунлаётганингизда крандаги сувни ўчириб туринг.
    3. Ичиш учун бир шиша сувни совутгичда сақланг. Кранда совуқ сувни бекордан бекорга ёқманг.
    4. Идиш – товоқ ювгич ва кир машинани фақат тўлгандагина ёқинг.
    5. Кран ва қувурларни оқяптими ёки йўқми текширинг ва созланг. Кўп уйларда овқат қилиш ёки бошқа эхтиёжларга сарфланадиган сувга қараганда қувурлардан сув оқиши хисобига кўпроқ сув сарф бўлади.
    6. Хаммомга кам сарфли душ мосламасини ва кранларга сув оқишини олдини оладиган қурилмалар ўрнатинг. Оддий душ мосламасидан 5 минутда 100 литр сув оқади, вахоланки кам сарфли душ мосламаси 35 литр сув сарф қилади.
    7. Газон (ўт)ингизни хар уч кунда салқин тушганда суғоринг.
    8. Ички ховлини супуринг, сув сепманг.
    9. Газонга сув сарфини камайтириш мақсадида пестицидларни камроқ солинг.
    10. Камроқ хайданг! Биласизми, 1 литр ёнилғи ишлаб чиқариш учун 10 литр сув сарф бўлади.

“У сизларни ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган неъматларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан юқори даражаларга кўтарган зотдир. Албатта, Раббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва рахмлидир.” (Анъом, 165)

back to top