Туркия сурункали хаста фуқароларга бир миллион лира ажратди

Туркия сурункали хаста фуқароларга бир миллион лира ажратди

Туркия оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги сурункали хаста фуқароларга ёрдам кўрсатиш дастурини ишлаб чиқди. Унга кўра, 1000 дан ошиқ туберкулёз ва ўткир панэнцефалит касалига чалинган беморларга 85-1685 лира миқдорида ойлик нафақа берилиши режалаштирилмоқда. Шу мақсадда жорий йил январь-апрель ойларида 1059 та касалга жами 1,149,000 лира пул берилди.

Read more...

Алкогольнинг янги хатари аниқланди

Буюк Британиядаги Лондон Империя колледжи, Бромтон қирол касалхонаси ва Лондон тиббий фанлар институти алкоголь истеъмол қилувчининг генларидаги ўзгаришни (мутация) аниқлаб, у юрак етишмовчилиги касаллиги ривожланишига олиб келиши ҳақида хабар беришди. Тадқиқот доирасида 141 бемор кўрикдан ўтказилганда, беш ва ундан кўпроқ йил давомида ҳафтасига истеъмол қилинган 7 шиша мусаллас юрак етишмовчлиги касаллиги кескин тарзда ривожланишига олиб келгани аниқланган.

Read more...

Япония ҳалол маҳсулот ва мусулмон либосларига жиддий эътибор қаратмоқда

Япония ҳалол маҳсулот ва мусулмон либосларига жиддий эътибор қаратмоқда

Кун чиқар мамлакат мусулмонлар билан нафақат маданий, балки иқтисодий соҳада ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга интилмоқда. Хусусан, япон озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи ширкатларининг ҳалол маҳсулотларини Токио, Осака, Киото каби йирик шаҳарлардаги дўкон пештахталарида учратишингиз мумкин. Қолаверса, япон тадбиркорлари ўз маҳсулотларини жахон ҳалол бозорига олиб чиқишни ҳам режалаштиришмоқда.

Read more...

Чекиш эрлик қувватига қандай таъсир қилади?

Эрекциянинг шаклланиш механизмини кўриб чиқамиз. Қоннинг яхши айланиши туфайли жинсий қўзғалиш рўй беради. Тамаки томирларни торайтириб, қонни қуюлтиришини ҳисобга олсак, чекишнинг оқибатларини тахмин қилиш мумкин.

Read more...

Кексайганда оёқ мушакларининг бўшашиши сабаблари аниқланди

Олимлар кексаларда оёқ мушакларининг табиий равишда бўшашиб кучсиз бўлиб қолиши бир қанча нерв фаолияти тўхташи билан боғлиқ эканини аниқлади.

Read more...

Дубайда инсон ирсий ҳужайралари ўрганилади

Дубайда инсон ирсий ҳужайралари ўрганилади

Дубай соғлиқни сақлаш бошқармаси (ДССБ) «Инсон геноми» лойиҳасини амалга ошириш режаларини эълон қилди.
Бу тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга қаратилган ва инсон соғлиғининг келажакдаги аҳволини олдиндан айтиб беришга имкон берадиган лойиҳадир.

Read more...

Туркиялик шифокор юзлаб африкаликларни бепул даволайди

Туркиялик шифокор юзлаб африкаликларни бепул даволайди

2008 йилда дўстлари билан Африкага илк марта сафар қилган туркиялик шифокор Серҳат Онур энди бу ерга қайтишга уни ҳеч нима мажбур қилмаслигини айтганди.
Бироқ шундан кейин шифокор Ернинг энг иссиқ бу қитъасига яна 23 маротаба келди, юздан ошиқ жарроҳлик амалиётларини ўтказди ва маҳаллий аҳоли учун қаҳрамонга айланди, деб ёзади Yeni Şafak.
Хўш, турк шифокорини у ерга қайтишга нима мажбур қилди? Серҳат ўз юртида давлат шифохонасида уролог бўлиб ишларди. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш масалалари бўйича кўнгиллилар ташкилоти комиссиясининг раҳбари эди.

Read more...

Эркаклар ҳам йиғлайди

Яқинда Instagram тармоғидаги бир саҳифада  шундай саволни эълон қилинган эди: «Эркаклар ҳам йиғлайди деган гапга қўшиласизми?» .

Бунга 70 дан ортиқ инсон муносабат билдирди, масалага доир ўз тахминларини баён этишди. Минг ғалати кўринмасин, маълум бўлишича, эркаклар йиғлайдилар ва бу ҳақда аёллар ҳаммадан яхши биладилар.

Эркак – кучли ҳилқат, бу эса улар зиммасига кўп масъулият юклайди. Болалигиданоқ ўғил болаларни қатъиятли, кучли, иродали, заҳматларга ва йўқчиликка чидамли инсон қилиб тарбиялашга ҳаракат қилинади, натижада у туйғулари, ҳисларини ошкор этиш имконидан мосуво ва умуман бир томчи кўз ёши тўкишга қодир бўлмаган одамга айланади.

Аммо аслида ундай эмас. Шундай вазиятлар борки, эркак нафақат йиғлаши мумкин, балки йиғлаши шарт ҳам. Ҳаммаси ҳақида бир бошдан сўзлаймиз.

Парвардигори олам олдида қўрқув ҳисси сабаб

Биз Аллоҳ таоло томонидан яратилганмиз ва ўлимдан сўнг унга қайтамиз.

Қуръон ва пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислардан маълумки, Қиёмат куни ҳар кимнинг амалларидан сўралади. Бутун умрини тақво ва ибодатга сарфлаган инсонда ҳам Маҳшар куни омон қолиши ва Жаннатга киришига кафолат йўқ. Бу иймонли инсон қалбига қўрқув солиши, унда хавотир, ҳаяжон ва кўз ёш келтириб чиқариши керак. Мусулмонларга бу борада пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ажойиб ибрат намунасидирлар. Аллоҳ таоло олдидаги қўрқув сабаб ул зот озмунча кўз ёш тўкмадилар, издошларини ҳам шунга чорладилар. Парвардигори олам олдидаги қўрқув туфайли юзага келган кўз ёш фақат мақтовга лойиқдир.

«caucasus_» номли муштарий айнан Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни мисол қилиб келтирган:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан довюракроқ инсон бўлмаган ва бўлмайди ҳам, ул зот эса, маълумки, ўз уммати, яъни сиз билан бизни ўйлаб кўп ёш тўкканлар. Шунингдек айтиладики, хилватда Аллоҳ таолодан қўрқиб тўкилган кўз ёшлар жаҳаннам оташидан қутқаради... Ё Аллоҳ, ҳар биримизни Ўзингдан қўрқадиганлардан қилгин. Омин».

Айнан шундай фикрни «__magomedova_aisha__» ҳам баён этган: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз уммати учун қанча кўз ёш тўкди? Ул зот биз учун жуда қаттиқ ташвишланар эдилар. Демак, эркак кишининг йиғлашида ҳам ёмон нарса йўқ. Бошқа тарафдан, нимани деб йиғлаётганига ҳам аҳамият бериш керак...»

Пушаймон кўз ёшлари

 «Пайғамбарлар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳамма инсонлар гуноҳ қилиши мумкин» – биз диндан яхши биладиганимиз шу. Ва, афсуски, инсон ўзининг шу ожизлигини кўп суистеъмол қилади. Биров ёшлигини важ кўрсатади (қариганда тавба қиламан дейди), кимдир ҳаёт ва қадриятларни нотўғри тушунгани учун кўп гуноҳ қилиб қўяди. Афсуски, кўпчилик шу гуноҳлари билан ўлиб кетади. Аллоҳ марҳамат кўрсатган ҳар кимса ҳам ўзининг ноҳақлигини англаб Яратган олдида тавба қилишни бошлайвермайди. Пушаймон туфайли кўздан оққан ёшлар эса, албатта, олқишланади. Бу ҳақида қуйидаги муштарийлар ёзишади.

«khasieva_hadi»: «Йиғи борасида эркаклар ва аёлларни солиштирсак, аёлларга бунинг учун арзирли баҳона ҳам керак эмас. Уларнинг кўз ёшлари доим тайёр туради. Эркакларга келсак, эркак киши ҳеч қачон йиғламаса, менимча, бу ҳатто ғайритабиий ҳолдир, унинг қалби тош бўлиб кетган бўлса керак... Мантиқан олиб қараганда ҳам, агар йиғламаса, юраги борми ўзи? Дуоларида кўздан ёшлари шашқатор оқадиган Аллоҳнинг суюкли қуллари ҳақида эса гапирмайман ҳам. Алҳамдулиллоҳ, биз мусулмонмиз ва «Эркаклар йиғламайди» деган хато қарашлардан йироқмиз. Ҳар биримиз Парвардигорга юзланганда дилдан самимий кўз ёш тўкишимизни насиб этсин, Аллоҳ ҳамма хайрли амаларимизни даргоҳида қабул этсин. Омин ё Мужийб»

 «odna_umma_odna_bol»: «Йиғлашади, шунақанги йиғлашадики. Биз ожизалар ҳар қандай арзимас нарса учун кўз ёш тўксак, эркаклар қалби оғриққа чидай олмаган ҳоллардагина йиғлайдилар. Ахир, кўз ёш – бу қалбнинг айта олмаган сўзларидир. Кўз ёш ожизлик эмас. Эркак йиғласа, ёмон томони йўқ. Йиғи – Парвардигорга ҳар томонлама итоат белгиси. Мен отам, эрим, акамнинг кўз ёшларини кўрганман. Ишонинг, бундан оғриқлироқ нарса йўқ»

Яқин инсонини йўқотиш сабаб

Ҳар кимнинг ҳам яқинлари ва қариндошлари бор. Олам шундай яралганки, унда ҳеч нарса мангу эмас. Эртами-кечми ҳар ким ўлим косасидан сипқоради.

Бу ҳаёт ҳақиқатини ҳар инсон билса-да, барибир бундай ҳол рўй берганда одам совуққон, ҳиссиз бўлиб туролмайди. Бунга ҳам айрим муштарийлар ишора қилишди.

«ramazanovmagomed__»: «Аллоҳни ёдга олганларида йиғлайдилар. Ёлғизликда йиғлайдилар. Яқинларини йўқотганда йиғлайдилар. Бутун дунёдаги мусулмонларнинг азобларини кўрганда йиғлайдилар». blarisa1275»: «Йиғламаган одам ўз дардини ҳис қилмайди ва бошқалар қайғусига ҳамдардлиги йўқдир. Жисмоний оғриқ бўлиши шарт эмас. Бу юрак ва қалб оғриғидир. Йиғлашади». «rumisa42»: «Албатта йиғлашади, бунинг ёмон томони ҳам йўқ, ҳаммамизда юрак бор. Бу ерда эркакларнинг чорасизликдан, қайғудан ёки яқинларидан биронтасини йўқотиб йиғлаётганлари тасвирланган роликларни кўрганимда, масалан, Сурияда, ўзим ҳам кўз ёшларимни тўхтата олмайман. Эркак кишининг йиғлаётганини кўриш оғир, чунки унинг нақадар азоб чекаётганини кўз ёшларини яшира олмаётганидан англаб оласан. Аллоҳ ҳаммага фақат бахтдан йиғлашни насиб этсин»

Хиёнат сабаб

Эркакнинг кўзига ёш чиқарадиган сабаблардан яна бири – хиёнат. Ўзинг содиқ бўлган ва сирларингни ишонган одам томонидан содир этилган хиёнат. Айниқса, яқин, қондош инсонинг сени сотганига чидаш қийин. Ўзингни бутунлай бағишлаган инсонинг сенга хиёнат қилади. Айнан шу фикрни «asyaseraya75» деган фойдаланувчи : «Бир умр таянч бўлиб келган одамларинг томонидан хиёнат содир этилганда», – деб шарҳ қолдирган.

Эркаклар йиғлайди, аммо йиғламайди ҳам

Агар эркаклар, юқорида биз таъкидлагандек, йиғласалар, унда эркаклар йиғламайди деган гап қаердан пайдо бўлган? Гап шундаки, «эркаклар йиғламайди» деган ибора маъжозий маънога эга. Бу сўзлар тагида аёл киши тушкунликка берилиб, тарвузи қўлтиғидан тушиб чекина бошлаганда, эркак ирода ва чидам намоён қилади ҳамда тақдир зарбалари олдида бош эгмайди деган маъно яширин.  Ҳа, унга қийин, лекин ожиз бўлишга ҳаққи йўқ. «Hakkerurg» никли фойдаланувчи айнан шу ҳақида гапиради: «Эркаклар йиғламайди» деган фикрнинг ўзи айнан шу маънони бермайди. Ҳар бир инсоннинг кўз ёш безлари бор ва ҳар ким ҳам ҳисларга берилади. Бу иборанинг маъноси шуки, эркаклар чидамлироқ, кучлироқ, журъатлироқ, мардроқ ва ҳ.к.»

P.S. «Эркакнинг кўз ёшлари аёлникидан фарқ қилади», – деб ўқигандим Интернетда. Ўйлайманки, сиз ҳам бу фикрга қўшиласиз. Ахир, эркак киши фақат қалби ҳисларга тўлиб кетганда йиғлайди. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, ҳар қандай туйғу ҳам эркакнинг кўзига ёш чиқаравермайди. Респондентлар эркакнинг кўз ёшида ёмон нарса йўқ деган фикрда якдил бўлсалар ҳам, барибир улардан ҳеч бири эркак яхши кўрган аёли билан ажрашганда, севимли қўшиқчисини тинглаганда ёки ёқтирган футбол жамоаси ютганда йиғлайди демади. Бундан жуда хурсандман ва улардан миннатдорман. Мақолани эса ўша муштарийларнинг, менинг назаримда, эътиборга молик бир неча шарҳлари билан якунлашни истардим:

 «aida.kom»: «Барчаси Аллоҳнинг иродаси! Аллоҳ иродаси билан ҳатто тошлар ҳам кўз ёш тўкади!».

«mikail8118»: «Бизда, Доғистонда ҳозир аҳвол йиғлайдиган даражада» «prostaya_ziyarat»: «Кўз ёшлари ожизлик белгиси эмас, бу инсоннинг қалби борлиги белгисидир».

 «Kamilmagaev»: «Йиғлаш мумкин, нолиш мумкин эмас )))».

Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг барча умматларига Ўзидан қўрқиб, пушаймон бўлиб ва бахтдан йиғлаш саодатини насиб этсин. Омин.

Read more...

Араканни Жанубий Осиёнинг Ғазосига айлантирган ким?

Мянмадаги (Бирма) араканлик мусулмонлар беш йил мобайнида Ғазодаги биродарларидан-да кўпроқ қонга беланмоқдалар. 2012 йилдан бери Аракан вилоятидаги роҳинжа мусулмонларнинг молу жонларига бўлаётган тинимсиз зулм ва тажовуз кўлами Исроил томонидан босиб олинган Ғазо ҳудудидаги фаластинлик мусулмонларга нисбатан амалга оширилаётган муттасил қийноқлар, қирғинбаротлар, этник тозалашлардан ҳеч қолишмайди. Охирги ҳафта ичида Аракандаги роҳинжа мусулмонларига қилинаётган зўравонликлар оммавий қирғин тусини олди.

Read more...
Subscribe to this RSS feed