Тошкент шаҳридаги 12 Июнь кунидаги Хатмоналар

Тошкент шаҳридаги 12 Июнь кунидаги Хатмоналар

Бугун 12 Июнь, Муборак Рамазон ойининг ғанимат ўтиб бораётган 27-кунларидир. Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда бу кеча ҳам Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 12.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги иккита масжидда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Муҳаммад Умар ўғли Зокир” жоме масжиди.
(Манзил: Учтепа тумани, “Нишабариқ” маҳалласи, Ҳамкор кўчаси 18-уй. Тел. :+998 71 228-63-32, +99 873-48-08, +93 576-77-47)
Масжид имом-хатиби: Оҳунжонов Зокиржон
Қорилар: Азимбаев Алихон Зохидхоновичч, Зоҳидхонов Абдулборийхон Алихон ўғли

2. “Коҳ ота” жоме масжиди.
(Шайхонтоҳур тумани, Коҳ ота кўчаси 105а-уй. Тел.: +998 97 711-36-22, 170-79-03)
Масжид имом-хатиби: Пирназаров Абдуҳаким
Қорилар: Ғоибов Шамсиддин Муйиддинович, Жалилов Аббосқори Неъматуллоҳ ўғли.

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.

Манба: ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Read more...

Рамазон Ҳайти куни маълум бўлди

Рамазон Ҳайти куни маълум бўлди

Тожикистон Ислом маркази уламоларининг фатовосига кўра, Рамазон Ҳайти 15 июнь куни нишонланадиган бўлди. Шунингдек, Озарбайжон ҳам Рамазон ҳайтини 15 июнь деб эълон қилди.

Read more...

Тошкент шаҳридаги 11 Июнь кунидаги Хатмоналар

Тошкент шаҳридаги 11 Июнь кунидаги Хатмоналар

Бугун 11 Июнь, Муборак Рамазон ойининг ғанимат ўтиб бораётган 26-кунларидир. Бу кеча Рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги тоқ кечаларидандир. Саҳиҳ ҳадис билан Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлиги тоқ кунларидан изланлар”, дея марҳамат қилганлар. Тошкент шаҳридаги кўплаб жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Read more...

Лайлатул-Қадр муносабати билан Туркманистонда 600 махбус авф этилди

Лайлатул-Қадр муносабати билан Туркманистонда 600 махбус авф этилди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Лайлатул-Қадр кечаси муносабати билан 611 нафар махбусни авф этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Унга кўра, маҳкумлар ҳеч қандай шартсиз тўлиқ озодликка чиқарилиб, иш билан таъминланади.

Read more...

9 июнь санасидаги хатмоналар (Тошкент шаҳри)

9 июнь санасидаги хатмоналар (Тошкент шаҳри)

Бугун муборак Рамазон ойининг дўзаҳдан озод бўлиш даҳасининг 24-куни. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 09.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси бўлади:

1. “Имом Бухорий” жоме масжиди. Масжидга муфтий ҳазратлари ташриф буюрадилар.
(Манзил: Олмазор тумани, 2-Чимбой кўча, 1-уй. Телефон: +998 71 249 18 69)
Масжид имом-хатиби: Абдурашидов Садриддин
Қорилар: Ғозиев Раҳматуллоҳ Хусанбоевич, Маҳкамов Зикируллоҳ Машъалхон ўғли, Абдуллаев Мерожиддин Камолиддин ўғли, Алимов Аҳмадхон Усмонхон ўғли, Қурбонов Исмоил Абдукаримович.

2. “Ракат” жоме масжиди.
(Манзил: Яккасарой тумани А.Авлоний кўчаси, 20-уй. Тел.: +998 71 254 47 69, +90 925-55-53)
Масжид имом-хатиби: Муҳаммадиев Раббимқули
Қорилар: Хотамов Хикматжон Ҳожиқурбонович, Қулбоев Жасурбек Файзуллаевич, Боймирзаев Мухаммадаюб Акмал ўғли

3. “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, "Катта қаъни" маҳалласи, Лутфий кўчаси 55а уй. Тел.:+998 71 272 91 04, +97 766-65-56.)
Масжид имом-хатиби: Мирзаев Эргашали
Қорилар: Бойхонов Фозилхон Раҳмон ўғли, Ҳакимов Шуҳрат Мирзапўлатович

4. “Ҳасанхон қори” жоме масжиди.
(Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси 25а-уй. Тел: +998 71 278 57 84)
Масжид имом-хатиби: Маҳкамов Зикруллоҳ
Қорилар: Турсунов Аббос Аҳмадович, Хурсандмуродов Толиб Шукурулло ўғли

5. “Камолиддин Ориф ал Бухорий” жоме масжиди.
(Манзил: Юнусобод тумани, Шаҳристон мавзеси, “От-чопар 1” маҳалласи О.Зокиров кўчаси,14- уй Тел. :+998 71 212 13 24, +93 599-27-38)
Масжид имом-хатиби: Ҳафизуллаев Закариё
Қорилар: Хакимуллaев Муҳаммадсодиқ Закaриё ўғли

6. “Абу Талҳа” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, "Абдулла Қодирий" маҳалласи, Тавалло кўчаси, 12-уй. Тел.:+998 71 228 52 49, +97 771-91-60)
Масжид имом-хатиби: Валиев Абу Бакир
Қорилар: Валиев Абубакир Муродиллаевич, Рахмонов Ойбек Мухторович.

7. “Тепамасжид” жоме масжиди.
(Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Ф.Хўжаев маҳалласи, Тепамасжид кўчаси 2а-уй. Тел.: +998 71 262 01 64, 262-00-61, +91 136-36-49)
Масжид имом-хатиби: Маматов Акбарали
Қорилар: Умаралиев Шерзоджон Абдулахад ўғли

Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.

Манба: ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Read more...

Лондондаги «яшил» ифтор

Лондондаги «яшил» ифтор

Буюк Британия пойтахтидаги бир гуруҳ ташаббускор мусулмонлар вегетариан таомлардан иборат ифторлик уюштиришди. «Green Deen Iftar» деб номланган мазкур тадбирда меҳмонларда қичитқи ўтдан тайёрланган шўрва ва ўз томорқасида ўсган сабзавотлардан пиширилган рагу тортилди. Ташкилотчилар табиатга зарар келтирувчи пластик идишлар ўрнига ўзлари билан уйдан идиш-товоқлар олиб келишди. Вегетариан ифторликка таклиф этилган роҳиб Джон Перри: «Яратган бизларга ато этган неъматларни исроф қилмасдан, улардан фойдаланишда суистеъмоликка йўл қўймасдан маъсулият билан ёндшмоғимиз керак» деб айтди.

Read more...

Дунё мамлакатларида эътикоф

Дунё мамлакатларида эътикоф

Муборак Рамазон ойининг охирга 10 кунлиги мусулмонлар учун алоҳида аҳамиятга эгадир. Улар ушбу ўн кунликни янада кўпроқ ибодат билан ўтказишга ҳаракат қиладилар. Эътикоф - пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг муҳим суннатларидандир, шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон юртида бунга алоиҳида тайёргарлик кўрилади. Исломшунослик ана шу мамлакатларда эътикофга қандай тайёргарлик кетаётганлиги тўғрисида қизиқарли маълумотларни тўплаб, этиборингизга ҳавола этади.   

Индонезия

Бу давлат бошқа ҳудудлардан аҳолининг зичлиги ва мусулмонлар сонининг энг кўплиги билан ажралиб туради. Ҳар кеча таровеҳ намозларида масжидлар тўлиб тошади. Шунингдек, масжидларда Рамазоннинг охирги ўн кунлигини ўтказишни хоҳловчилар ҳам кўплаб топилади. Ноқулайликлар ва тўлиб кетишларни олдини олиб, Индонезияда масжидларда эътикоф ўтирувчиларнинг рамазонга қадар тахминий рўйхатини тузиш бошланади. Рўйхатга 16 ёшдан ошган эркаклар киритилади. Бу йил мазкур рўйхатни тузиш 1 майдан бошланиб, 4 июнга қадар давом этди. Бундан ташқари, масжидларда эътикоф ўтирувчилар учун диний мавзуларда маърузалар ҳамда мусулмонларга масжидда вақтни самарали ўтказиш учун турли дастур ва дарслар ташкил этилади.     

 

 

Туркия

Туркияда эътикофга тайёргарлик бўйича барча оммавий ахборот воситаларида хабар бериб борилади. Бу йили Рамазон ойининг охирги кунларини ўтказиш учун 9364 та намозгохлар мусулмонлар учун очиқ бўлади. Масалан, Анқарада 251 масжидда, хусусан, шахарнинг энг катта Хўжатепа ва Молтепа масжидларида, Истамбулнинг 39 туманидан 36 туманида 225 масжидда эътикофлар ташкил этилмоқда.   

 

 

Покистон

Исломобод, Лахор, Карачи каби Покистоннинг йирик шахарлари учун эътикоф пайтига алоҳида келишилган шароитлар яратилади. Мусулмонлар учун масжидлар қошида бепул жойлар ҳамда сахарлик ва ифторликлар учун таомлар тақдим этилади. Кундузлари масжид ҳудудида диний суҳбатлар ўтказилади ва Лайлат ул-Қадрни кутиш учун алоҳида (нафл) намозлар адо этилади. Рамазоннинг охирги кунларини масжидларда ўтказувчиларни қабул қилишдан олдин имомларга улар билан шахсан суҳбат қилишга кўрсатма берилган. Бундан ташқари, масжидда эътикоф ўтирувчи мусулмонлар хавфсизлиги ва ҳимояси учун полиция патрули навбатчилик қилади.  

Аввалги йиллари бўлиб ўтганидек, бу йил ҳам дунёнинг энг йирик масжидларидан бўлган – Фейсала масжидида 800 дан ортиқ эътикофчилар бўлиши кутилмоқда. Бу ерга нафақат Исломободда истиқомат қилувчилар, балки қўшни Равалпинди шахридан ҳам мусулмонлар эътикофга келадилар. Масжид ҳудуди 5 000 квадрат метрни ташкил этиб, ўзига 30 000 намохонларни сиғдира олади. Охирги ўн кунликда мусулмонлар учун фикҳ дарслари ҳамда бошқа исломий фанларда маърузалар ташкил этилади.  

 

 

Эрон

Эронда исломни тарғиб қилиш ташкилоти расмий хабарларига кўра ўтган йили мамлакат масжидларида 770 минг киши эътикофда бўлган. Бу йили эса бу рақам яна 21 минг кишига кўпайган. Аслида эътикофда ўтиришни хоҳловчилар сони ниҳоятда юқори, декин масжидлар шунча кишини ўзига сиғдира олмайди. Ҳужжат ул-Ислом Ҳусайн Роухани-Нежада сўзларига кўра ҳозирги кунда масжидларда эътикоф учун ҳар йили 1 миллион кишини қабул қилиш устида ишлар олиб борилмоқда.

 

 

2017 йили эътикоф ўтказмоқчи бўлган ёшлар жуда кўп бўлган -  умумий соннинг 70% ёшлар бўлиб, бунинг 60% ини аёллар ташкил этган. Статистик маълумотга кўра 244 минг киши Шакирдами диний муассасасидан ёки университет талабалари бўлган. Фақат 15 минг кишигина ўқимишсиз кишилар бўлган.

Эътикоф тутиш учун Эронда ҳам аввалдан рўйхатга ёзилиш керак. Бунинг учун масжидга келиш шарт эмас, балки сайт орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин. Масжидларда расмий рўйхатдан ўтиш 5 июнь куни бошланди. Эътикоф эркаклар ва аёллар учун алоҳида ўтказидали. Бутун давр мобайнида масжидларда диний маърузалар, Қуръон тиловатлари ва зикрлар ташкил этилади.

 

Саудия Арабистони

Саудия Арабистонида эътикофга тайёрланишда алоҳида ҳаяжон бўлиб, уни ташкил этиш учун барча чоралар кўрилди. Бу йили Мадинада Пайғамбаримиз (с.а.в) масжидларида 10 000 дан зиёд киши эътикофда бўлиши кутилмоқда, шунинг учун бу йилдан бошлаб Аллоҳнинг расули суннатини бажариш учун масжид томларида ҳам (эътикоф ўтиришга) рухсат берилди. Шаҳзода Файсал Бин Салмон, Мадинадаги Ҳаж Қўмитаси раиси ва Мадина амири шахсан мана шу қарорни тасдиқлади. Шунингдек, у Пайғамбаримиз (с.а.в) масжидларида эътикоф тутишни ният қилганларни рўйхатга олиш жараёнини бошқариш бўйича комплекс механизмни ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳни ташкил этишга топшириқ берди.   

Харамайн ишлар бошқармаси Масжид ул-Харомда эътикоф тутишни ният қилганларни рўйхатга олиш учун онлайн рўйхатга олиш тизимини ишга туширди. Кўпроқ киши ибодат қилиш учун масжид ертўласи ҳам фойдаланишга рухсат этилди. Шахсий буюмларни сақлаш учун алоҳида калитли 500 та шкаф-қути тайёрланди. Уларда уяли телефонларни қувватлаш учун махсус розеткалар, ёстиқчали сумкалар, жойнамозлар, сочиқлар ва гигиена воситали бор. 

Масжид олдидаги майдонда эътикоф тутувчи мусулмонлар жойлашади. Бу ерда 1500 мусулмонга жой бор. Уларга сахарлик ва ифторлик таомларини олиб келиш учун масжид атрофидан 6 та дарвоза очилади.

Шунингдек, Саудия Арабистонида эътикоф пайтида масжид одобларига риоя қилиш қоидалари ёзилган эслатмалар ҳам тарқатилади.

 

Ихтиёржон Пўлатов тайёрлади

Read more...
Subscribe to this RSS feed