|
Саудия нашриёти чоп этган Мусҳафлар сони рекорд натижани кўрсатди |
|
Қирол Фаҳд номли нашриёт декабр ойининг ичида 231 мингдан ортиқ Мусҳаф ҳамда дунёнинг 34 тилидаги Қуръони карим маъноларининг таржимасини тарқатган. бу ҳақда куни кеча нашриётнинг матбуот маркази томонидан расмий баёнот берилган.
Мусҳафлар давлат ва хайрия ташкилотлари ўртасида тақсимланган бўлиб, бу ташкилотлар уларни бепул тарқатмоқда. Қуръони каримнинг бир неча нусхалари халқаро китоб кўргазмалари учун махсус тайёрланган, деб хабар беради IslamRf.ru. Бундан ташқари нашриёт ғоятда катта миқдорда исломий адабиёт, диний мавзулардаги аудиокассета ва компакт-дискларни ҳам нашр этган.
Эслатиб ўтамизки, қирол Фаҳд номидаги нашриёт дунёда исломий адабиёт чоп этувчи энг йирик нашриёт ҳисобланади. (Қозон, «Татар-информ»)
Copyright 2007. All Rights Reserved. |