26.12 - Қозоғистон аэропортларида намоз ўқиш учун алоҳида хоналар
- Written by Administrator
Қозоғистон диний ишлар вазирлиги фуқоролар томонидан юборилган аэропорт, темир йўл стансиялари ва катта савдо марказларида намоз учун алоҳида хоналар ажратиш ҳақидаги талаб хатларини кўриб чиқмоқда.
«Кўплаб намозхонлар аэропорт, темир йўл стансиялари ва савдо марказларида намоз вақти бўлганда имконият ва шароитлар кенг яратилмаганидан шикоят қилмоқда, юртимиздаги туб аҳоли мусулмонлигини инобатга олсак, ҳукумат тез орада бу борада ҳам фуқороларнинг эҳтиёжларини қондиради», - деб таъкидлади Нурлан Ермекбаев