|
Қозон масжидларида ифторликлар |
|
|
|
|
28.08.2009 й. |
|
Қозонликлар учун масжидларда ифторликлар ва кечки овқат ташкил қилинмоқда. Баъзи масжидларда ифтор мажлисларига ташриф буюрганлар сони бўйича рекордлар ўрнатилмоқда. Масалан, Маржоний масжидида бу йил ҳам 300 кишига мўлжалланган «Рамазон чодири» ўрнатилди. Ногиронларга ғамхўрлиги билан машҳур бўлган «Сулаймон» масжидида ҳар куни 100 га яқин киши, «Булғор» масжидида 50-80, «Мадийна» масжидида эса 100-120 нафар киши ифторлик қилмоқда.
Шунингдек, рўзадорлар шаҳардаги «Энилер», «Солиҳжон», «Ризвон», «Ҳузайфа», «Қозон нури» ва бошқа масжидларида ташкил этилаётган ифторликларга бемалол ташриф буюришлари мумкин. Татаристон мусулмонлари диний идораси ҳам ҳар куни ўзи оталиққа олган «Азу» татар таомлари ресторанида 90-100 кишига мўлжалланган ифтор мажлисларини ўтказиб келмоқда.
Copyright 2007. All Rights Reserved. |