|
Буюк Британиядаги мусулмон мактабларида ўзлаштириш оддий мактабларга қараганда юқори |
|
Ўтган йили Буюк Британиядаги мусулмон мактаблари ўзлаштириш даражаси бўйича сезиларли натижаларга эришди – бундай таълим муассасаларида чет тилларини ўзлаштириш кўрсаткичи дунёвий мактаблардаги ўртача балга қараганда анча баландроқ бўлди. Сўнгги 3 йил давомида мусулмон мактабларнинг бири ҳатто ҳукуматнинг энг яхши ўрта мактаблари юзталиги рейтингига ҳам киритилган.
«The Muslim News» агентлиги тўплаган статистик маълумотларга кўра, мусулмон мактабларида замонавий чет эл тиллари дарсларида олий баҳо олганлар миқдори оддий мактабларга қараганда 26%га юқорироқ бўлган. Булардан энг юқори кўрсаткичга ўғил болалар мактабларида эришилган. Қиз болалар мактабларида эса натижалар бир мунча пастроқ бўлган, лекин уларда ҳам ўзлаштириш ўртача мамлакат кўрсаткичидан 4%га юқори бўлган.
Мусулмон мактабларидаги инглиз тили ва математика фанлари бўйича ўзлаштириш ҳам мамлакат ўртача кўрсаткичларидан юқори бўлиб чиқди. Мутахассислар таъкидлаганидек, ўртача ўқувчи кўрсаткичидан бошқа барча кўрсаткичлар нисбатида мусулмон мактаблари бошқа дунёвий мактабларга қараганда юқорироқ натижаларга эришишга муваффақ бўлдилар. Тадқиқот муаллифлари хулосига кўра, ўғил болалар ва қиз болалар алоҳида ўқитилган мактабларда ўзлаштириш даражаси, ўғил ва қиз болаларга бирга таълим берган мактабларга қараганда юқорироқ экан. Шуниси диққатга сазоворки, «The Muslim News» ўтказган тадқиқотларда иштирок этган 63 мактабдан фақат 5 таси ихтиёрий молиявий кўмак олади, шу жумладан давлат фондларидан.
Copyright 2007. All Rights Reserved. |