|
Буюк Британияда илк бор дунёвий мактабда ўқувчиларга ҳалол овқатлар таклиф қ |
|
Буюк Британияда илк бор дунёвий мактаб ўз ўқувчиларга ҳалол овқатлар таклиф қилиш ҳуқуқини кўлга киритди. Блэкберндаги Дейзифильд бошланғич таълим муассасаси дунёвий ўқув даргоҳи бўлсада, унинг 95% ўқувчилари мусулмонлардир.Мактаб директори Питер Фентон Дейзифильд ўз ўқувчиларига ҳалол овқатлар таклиф қила олишидан мамнун эканлигини билдирган.
Дейзифильд мактабига тегишли руҳсатномани берган Ҳалол маҳсулотларни назорат қилиш қўмитаси вакили Мавлоно Ханиф, мактаб маъмурияти озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш, сақлаш ва тайёрлашда ҳалол стандартларини таъминлашга маъсулият билан ёндашганлигини алоҳида қувонч билан таъкидлади, ҳамда бошқа таълим муассасалари Дейзифильд мактаби каби ўз ўқувчиларини ҳалол овқатлар билан таъминлашга чақирди.
Copyright 2007. All Rights Reserved. |