|
Швеция: нафақахўр жосус деб топилди |
|
|
|
|
17.03.2010 й. |
1997 йилдан бери Швецияда сиёсий эмигрант сифатида яшовчи 62 ёшли уйғур Хитой фойдасига уйғур жамоаси устидан жосуслик қилганда айбдор деб топилди ва 1 йил 4 ой муддатга қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Стокгольм туман суди баёнотида қайд этилишича, Швеция фуқароси Бабур
Маиҳесути “оғирлаштирадиган ҳолатларда ноқонуний жосуслик фаолияти билан
шуғилланиш”да айбдор деб топилган.
Маълумки, Хитойнинг шимоли-ғарбий Хингжианг туманида яшовчи уйғурлар кўп
йиллардан бери расмий Пекинни диний, маданий ва сиёсий зулмкорликда
айблайди.
Судда аниқланишича, Маиҳесути 2008 йил январ ойидан 2009 йил июнь
ойигача бўлган давр мобайнида сургун қилинган уйғурлар ҳақида уларнинг
соғлиғи, саёҳатлари ва сиёсий иштирокларини қамраб олувчи шахсий
маълумотларни йиғиб Швецияда Хитой разведкасига ишловчи хитой дипломати
ва журналисти орқали Пекинга юбориб турган.
“Фаолият махсус телефон қўнғироқлари тизими воситасида хуфёна амалга
оширилиб, ушбу шахс ўзининг Хитой ҳукумати учун ишлашга келишиб олганини
Уйғурларга айтмагани учун алдамчи тусга ҳам эга бўлган”, деб Маиҳесути
ҳаракатларига баҳо берди ишни кўрган судя.
Судянинг фикрига кўра, Маиҳесутининг Бутунжахон Уйғур Конгрессида
иштирок этиши “Хитой ҳудудида ва ундан ташқарида Уйғурларга сезиларли
даражада зарар етиши мумкин” бўлгани учун жосуслик янада жиддий
ҳисобланиши даркор.
Суднинг таъкидлашича, Хитой сингари катта кучга мамлакат Швецияда ўз
душманларини кузатиши ўта хатарли хисобланади, зеро расмий Пекин
келажакда мавжуд жосуслик тармоғини бошқа турдаги жосуслик харакатларини
ҳам амалга ошириш учун ҳам қўллаши мумкин.
“Инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан машҳур бир давлат фойдасига амалга
оширилган жосуслик айниқса оғирдир”, деб ўз сўзини тугатган Маиҳесути
ишни кўрган судя.
Copyright 2007. All Rights Reserved. |