Қирғинга қарши миссия
islom.uz
Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Қирғизистон жанубига ўзининг 52 нафар полоициячисини юборишга тайёр. Бишкек расмийлари бу нарса портлаш эҳтимоли бор бўлган худуддаги тарангликни пасайтиришига ва маҳаллий хуқуқни химоя қилиш органларининг профессионал савиясини сезиларли даражада оширишига умид қилмоқда. Бундан ташқари, Қирғизистонга Ўш ва Жалолобод воқеаларини тафтиш қилиш учун ҳалқаро экспертлар гуруҳи ҳам ташриф буюради. Айни вақтда мамлакат хукумати қирғиз ва ўзбеклар ўртасидаги келишмовчилик олови тўлиқ сўнмаганини ва яқин орада зўравонликларнинг янги алангасига айланиб кетиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Қирғизистонга ўзининг полиция миссиясини юборишга тайёр эканлигини ўтган жума куни мамлакат президенти Роза Ўтинбоева билдирди. «Ҳозирга келиб Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти вакиллари билан ушбу масала бўйича музокаралар якунланиш босқичидадир», деди у. Таркибида 52 та одам бўлган сара полициячилар гуруҳи қирғиз ва ўзбеклар ўртасидаги июн ойидаги қирғиндан энг кучли жабр чекан Ўш ва Жалолободга юборилади. «Биз шундай йўл тутмоқдамиз, чунки Қирғизистон жанубидаги вазият ҳали икки миллат вакиллари нормал фаолият юритишларига шароит яратиш учун етарли даражада барқарорлашгани йўқ», деб таъкидлади Ўтинбоева хоним.  

Унинг сўзларини «Ъ» («Коммерсантъ») билан суҳбатда Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти матбуот котиби Виржиния Куллудон ҳам тасдиқлади. «Миссиянинг асосий мақсади бўлиб мамлакат хукуматига ёрдам кўрсатиш ҳисобланади. Биз миллатлараро тарангликни юмшатишга, тартибни қайта тиклашга ёрдам берамиз, ва маҳаллий полициячилар учун ўқув машғулотлари ўтказамиз», деди у. Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти вакили сўзларига кўра, тез орада Қирғизистонга юборилувчи 52 та полициячини тинчликпарвар куч деб аташ нотўғридир, чунки улар қуролланмаган бўлади. Бу амалиётнинг аниқ муддатлари ва тафсилотлари муҳокамаси ушбу ҳафтада Вена шаҳрида Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти доимий кенгаши мажлиси доирасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғиз хукумати мамлакат жанубидаги ҳолатни нормаллаштиришга ёрдам беришни сўраб Москвага мурожаат қилган эди. Аммо Россия президенти Дмитрий Медведев «Москва у ёққа ўзининг алоҳида тинчликпарвар контингентини юборишни режалаштирмаган ва режалаштираётгани ҳам йўқ», дея очиқ айтган, бироқ, коллектив ҳавфсизлик шартномаси ташкилоти (КҲШТ) доирасида бу масалани кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирган. Айни вақтда, Ўтинбоева хонимнинг сўзларига кўра, Россия расмийлари Ўш ва Жалолобод воқеаларини текшириш учун ташкил этилаётган  ҳалқаро комиссия ишида иштирок этиш «истагини билдиршмоқда». Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламенти ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Киммо Кильюнен бошқарадиган ушбу гуруҳга Европа иттифоқидан, Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг миллий озчиликлар ишлари бўйича бош комиссари номидан ва БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича идорасидан вакиллар кириши кутилмоқда.
Айни вақтда, ҳануз фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий бўлиб турган Ўш ва Жалолобод вилоятларида аҳвол таранглигича қолмоқда. Кузатувчиларнинг маълумотларига кўра, қирғиз ва ўзбек аҳолиси орасида вахшиёна қотилликлар, зўрлашлар ва уйларни оммавий ёқиб юборишларни акс эттирувчи видеоматериаллар тарқатилмоқда. «Ъ»га Ўш комендатураси ходимларидан бирининг айтишича, кимдир атайин одамларни янги зўравонлик ҳаракатларига гиж-гижламоқда.

Хукумат яқин кунларда жанубдаги вазият бирданига кескинлашиб кетиши мумкинлигидан хавотирда. Бу хафтада миллатлараро қирғинда нобуд бўлганларнинг маъракалари ўтказилади (қирқ кунлик). Роза Ўтинбоеванинг айтишича, мархумларни ёдга олиш маъракалари ўтказилиши жанубда янги тўполонларни келтириб чиқариши мумкин. Экспертларнинг фикрича, шу кунларда бошланувчи сайловолди компанияси ҳам барқарорликка эришишга ёрдам бермаслиги аниқ.  Муваққат хукуматдаги нуфузли бир манбанинг «Ъ»га айтганларига кўра, баъзи сиёсий кучлар депутатлик мандати учун курашда миллатчилик омилидан фаол фойдаланишни кўзланмоқда.

Ушбу ҳолатда алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган нарса шуки, Қирғизистон давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, фақатгина Ўшнинг ўзида аҳоли қўлида тартибсизликлар пайтида милиция, чегарачилар ва харбийлардан «тортиб олинган» 2 мингдан ортиқ ўқотар қурол мавжуд. Айни пайтда қуролни ихтиёрий равишда топширишга жуда озчилик рози бўлмоқда, кўпчилик эса, июн тўполонлари такрорланишидан хавотир бўлиб, қуролни ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уйида сақлашни афзал кўришмоқда.

Мулоҳазалар (0)add
Фикр билдиринг
quote
bold
italicize
underline
strike
url
image
quote
quote

Copyright 2007. All Rights Reserved.
busy
 
« Олдинги   Кейинги »

Сўнги хабарлар