06.12 – Буюк британияда исломий ўйинчоқлар дўкони очилди
- Written by Administrator
Буюк Британияда истиқомат қилувчи Назиа Насрин исмли муслима аёл исломий ўйинчоқлар дўконини очди. У илгари болалар ўйинчоғини сотарди. Ўзи фарзандли бўлгач ислом динига мувофиқ келадиган ўйинчоқ қидиришга киришди. Лекин қидирган нарсасини топа олмагач, исломий ўйинчоқлар дўконини очишга қарор қилди.
Эндиликда мусулмонлар ўз болаларига исломий ўйинчоқларни харид қилишлари мумкин.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Назиа Насрин "Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли" финалчиси бўлган.







