12.12 – Туркия: Истанбул марказидаги таҳажжуд намози
- Written by Administrator
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Аясофия масжиди олдида мусулмонлар ярим тунда таҳажжуд намозини ўқишди. Улар Ғазо, Араканга ва Суриядаги мазлум мусулмонлар ҳақига дуолар қилишди ва ер юзидаги барча давлатларда тинчлик бўлишини сўраб Аллоҳга ёлворишди. Мазкур давлатларда уйсиз ҳаёт кечираётган мусулмонларнинг қийналаётганларини ҳис қилиш мақсадида намозни очиқ ҳавода адо қилишди.