05.01 - Исломни қабул қилган илк қари аёл
- Written by Administrator
Белгиялик Рожет Либовал хоним 92 ёшида Исломни қабул қилиб, дунё бўйича Исломни қабул қилган энг ёши улуғ муслима аёл деб эътироф қилинди. Бу онахоннинг Ислом динига киришига асли мағриблик мусулмон қўшниси Муҳаммад Мадоҳ сабаб бўлган. Чунки ўғли ўз онасини қариялар уйига жўнатаётганидан хабардор бўлган бу қўшни онахонни ўз уйида олиб қолиб, унга оиласининг аъзоси сифатида муносабатда бўлган. Исломий оиланинг гўзал муҳитидан таъсирланган ва ўз оиласидан бундай муомалани кўрмаган онахон 92 ёшида Ислом динини қабул қилишга қарор қилган.







