Янгиликлар


10.12 – Венесуеладиги икки аёлнинг исломга кириши

Венесуеладаги «Бутун жаҳон маданий алоқалари» марказининг берган маълумотига кўра куни кеча Ислом динининг гўзал таълимоти туфайли Паулина Силва исмли кекса аёл ва унинг невараси Эрез Оурибара Исломни қабул қилди.

Уларнинг исломни қабул қилишига Паулина аянинг қизи сабаб бўлди. Бундан беш ой олдин исломни қабул қилган аёл онаси ва қизини Ислом таълимотлари билан таништириб, уларнинг дин борасидаги саволларига мукаммал жавоб бериб келди. Мана орадан беш ой ўтиб ўша аёлнинг онаси ва қизи «Бутун жаҳон маданий алоқалари» марказига келиб, Доктор Аҳмад Абдуҳнинг қўлда Исломни қабул қилишди.