Info.islom.uz

Info.islom.uz

Website URL:

Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

 Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди

Маълумки, Тошкент шаҳри Республикамизнинг пойтахти, қолаверса ҳар кун юзлаб, минглаб хорижий ва юртимиз меҳмонлари ташриф буюрадиган марказий шаҳар ҳисобланади. Ўз навбатида, пойтахтда фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳам ҳар жиҳатдан билимли, тажрибали бўлишлари лозим. Ушбу шаҳарнинг бош имом-хатиби эса нафақат республика балки минтақа ва дунёда ўз ўрнига, обрў-эътиборга эга олим бўлишлигини замоннинг ўзи тақозо этмоқда.
Бугун, 26 июнь куни пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу мажлисда қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, ўз навбатида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.
Йиғилиш ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.


Манба: ЎМИ Матбуот хизмати

Зараркунандалар

Зараркунандалар

Жониворлар орасида икки ҳашаротнинг уруғ қўйиш жараёни диққатингизни тортади. Пашшадан каттароқ ҳашарот пашшани тутиб олади. Ана ҳозир ейди, деб хаёл қилиб турсангиз, кичик пашшани қисиб олган бу йирик ҳашарот уни емайди. Питирлаётган пашша тинчиб қолади. Пашша қаноти остига йирик ҳашарот уруғ қўяди. Уруғ қўйиб бўлгач, ҳеч нима бўлмагандек бошқа жойга учиб кетади. Болаларим нима бўлади, пашша ўлдириб қўймасмикин, деб хавотир ҳам олмайди. Пашша ўз устидаги юкдан халос бўлиш учун бир неча бор уриниб кўради. Уринишлари бефойда кетгач, бор-е дегандек қорин ғамида учиб кетади. Зулукдек ёпишиб олган майда қуртлар пашшани маҳкам қучоқлаб унинг устида мазза қилиб парвоз қилишади. Пашша кавшанаётган мол устига қўнади. Худди биров ўргатиб қўйгандек, ”посадка” бўлиши билан самолётдан тушаётган пассажирлар сингари қуртваччалар ҳам пашшадан тушиб мол терисига ёпишишади. Чунки мол терисидан чиқаётган иссиқлик улар учун пашшадан тушишга сигнал эди. Мол чақирилмаган бу меҳмонлардан безовталаниб думи билан уларни ҳайдамоқчи бўлади. Пашшанинг осмону фалакдан ташлаб юбораман деб қўрқитишидан чўчимаган қуртлар молнинг бир-икки пўписасига парво қилишмайди. Уч ой давомида молнинг қонини сўриб ётишади. Уч ой деганда мол билан хайр-маъзурни насия қилиб, учиб кетишади.

Ушалмаган орзулар ёки мода оламининг маъсият салтанати

Ушалмаган орзулар ёки мода оламининг маъсият салтанати

“Онажон, мен модел (янги либосларни намойиш қилувчи) бўлишни истайман!” Замонанинг кўпгина оналари ўз қизларидан шу мазмундаги гапларни балки эшитишгандир. Модалар олами ва ялтироқ ҳаёт содда қизларни тунда парвоналарнинг гулханга талпингани каби ўзига тинимсиз чорлайди. Бир қарашда бу усти ялтироқ ҳаёт, янги модалар намойиш қилинадиган муҳташам қасрлар, мода кўргазмалари ва бошқалар худди ўйноқи оловнинг ёрқин тиллари каби ҳаддан ташқари жозибали кўринади. Аммо олов қучоғига тушганларгина унинг нақадар қаҳри қаттиқ, аёвсиз эканини, ўз домига тушган ҳамма нарсани охири кулга айлантириб юборишини яхши билишади.

«Билмайман» дейиш илмнинг ярмидир

«Билмайман» дейиш илмнинг ярмидир

Ислом уммати бири-бирига устоз, бири-бирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. Ҳар бир мусулмон ўзи билган нарсани бошқа бировга ўргатишни муқаддас бурчи, деб билган. Лекин орамизда шундай инсонлар ҳам борки, улар сўралаётган масаланинг шаръий ҳукмини билмайдилар ёки билсалар ҳам қониқарли жавоб беришга ожизлик қиладилар. Афсусланарли жойи шундаки “билмайман” дейишнинг ўрнига ўзларича жавоб берадилар ва кўп ҳолларда бу мусулмонларнинг адашувига сабаб бўлади.

Subscribe to this RSS feed