Аллоҳнинг ишига аралашмайлик!

Аллоҳнинг ишига аралашмайлик!

Аллоҳнинг ишига аралашмайлик!

Катта устозлардан бири шундай ҳикоя қилади: “Баъзан йўл-йўлакай кира қилиб тураман. Бундан бир неча йил аввал йўл бўйида такси тўхтатаётган аёллар учун тўхтаб, уларни машинамга ўтқаздим. Аёлларнинг ўзаро суҳбати уларнинг қандайдир мажлисдан чиқиб келаётганини билдириб турарди.

Улардан бири: “Фалончи жуда тўғри гапирди, ҳақиқатан ҳам қизларни йигирма ёшдан олдин турмушга бермаслик керак”, деди. Яна бири эса: “Фалончи ҳам йигирма бир ёки йигирма икки ёшдан кейин турмушга бериш ҳақида яхши маъруза қилди”, деди. Хуллас, машина салонида муҳокама қилинаётган масала қизларнинг турмушга чиқиш ёшини белгилаш ҳақида эди.
Мен ҳам уларнинг гапига қўшилиб: “Сизлардан бир нарса сўрасам майлими?”, дедим.
Улар: “Бемалол”, дейишди.
Мен уларга: “Ўзи, аёл-қизлар қаерда ишлаб чиқарилади?” деб сўрадим.
Улар ҳайрон бўлиб: “Ҳеч қаерда ишлаб чиқарилмайди, уларни Худо яратган-ку!” дейишди.
Шунда уларга: “Ундай бўлса, Худонинг ишига аралашманг, ўзингиз ишлаб чиқарган нарсаларни муҳокама қилинг!” дедим. Улар эса худди оғзига талқон солиб олгандек, лом-мим деёлмай, жим қолишди”.
* Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг ишига нотўғри аралашиш сабабли ер юзида турли бузғунчиликлар вужудга келади. Агар биз Аллоҳ таолонинг кўрсатмасига ўз ихтиёримиз билан бўйсунмасак, У Зот бизни тўғри йўлга қайтариш учун  мажбуран бўйсундиради:
“Унга (яъни Аллоҳ таолога) осмонлару Ердаги барча зотлар (фаришталар, инсу жинлар) хоҳ ихтиёрий, хоҳ мажбурий бўйсунгандир ва Унинг ҳузурига қайтарилурлар” (Оли Имрон сураси, 83-оят).
Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларини мажбуран бўйсундириш йўлларидан бири турли мусибат, касаллик, бало ва офатларни юбориш билан ҳам бўлиши мумкин (Аллоҳ таоло бизни бундан асрасин):
“Одамларнинг қилмишлари туфайли қуруқлик ва денгизда бузғунчилик пайдо бўлди. Бу – уларнинг қилган баъзи (ёмон) ишлари (жазоси)ни уларга тоттириш учундир. Шояд улар (ўз қилмишларидан) қайтсалар!” (Рум сураси, 41-оят).
Ҳаётимиз саодатли бўлиши учун ҳар бир ишимизда шариатимиз кўрсатмасига мурожаат қилишимиз лозим бўлади:
“Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Расулидан олдинга ўтиб кетманг! Аллоҳдан қўрқинг! Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир”. (Ҳужурот сураси, 1-оят).
Шунга кўра, ҳар бир мўмин инсон бирор иш хусусида қарор қабул қилмоқчи бўлса, шошқалоқлик билан ўзича қарор қабул қилмаслиги, аввал Аллоҳ таолонинг ҳамда Унинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу иш борасидаги кўрсатмасини ўрганиб чиқиб, сўнг шунга мувофиқ қарор қабул қилиши лозим бўлади. Ана шунда келажакда ҳеч қандай муаммога дуч келмайди. Акс ҳолда, ...

 

Қудратуллоҳ СИДИҚМЕТОВ

back to top