РОКСОЛАНА –Ҳуррам Султон ҳақида ҳақиқат ва афсоналар

Роксолана Ислом жамиятида аёл ҳақидаги ҳамма стереотипларни парчалаб ташлаган аёл сифатида бутун дунёга машҳур.  Беш асрлик даврдан бери унинг сиймоси машҳур бўлишига қарамасдан, унинг характери ва ташқи кўриниши ҳақида аниқ, тортишувсиз ягона маълумот йўқ. Тахмиинлар бор холос. Қандай қилиб оддий чўри қиз Усмонийлар салтанатининг энг кучли вакили Сулаймон биринчини қалбига йўл топа олди. Унинг ўтмишига доир жуда кўп қора доғлар мавжуд. Шу сабабли унинг ўша вақтларда рассомлар томонидан чизилган портретларда тафовутлар талайгина.

Бу аёл ҳақида шеърлар, романлар, асарлар, пьесалар ёзилган. Баъзилар уни хавас билан, баъзилар қўрқув билан эсга олган бўлса, бошқалар Ислом жамиятидаги стереотиплар ва Усмонийлар салтанатини қулашида уни айблашган. Деярли беш асрлик Роксолананинг таржимаи холида жуда кўп сир ва қарама-қаршиликлар, афсона ва тўқималарнинг пайдо бўлишига сабаб бўлганлиги  ажабланадиган иш эмас.

Шунинг учун бу машҳур аёл ҳақида объектив бирор бир нарса айтиш қийин.

Усмонийлар салтанатида Ҳуррам  Хасеки Султон деб, Оврупада эса уни Роксолана номи билан аташар эди. Унинг ҳақиқий исми номаълум. Адабий анъаналарга ва асосий версияга суянсак, уни ғарбий Украинадаги Рогатин шаҳарчасида туғилганини билишимиз мумкин. Уша вақтларда у худуд поляклар қўл остида бўлганлигини эътиборга олсак, уни польшалик деб чақиришган. Аммо расмий маълумотларга қараганда у миллати украиналик бўлган.

Тарих сахифаларига кириб қолган исми учун у Рум папасининг элчиси Де Бусбекка қарздор, сабаби у ўзининг қайдларида 16 асрда Султонпошша туғилган юртлар Роксолания номи билан аталганлиги сабабидан уни “Роксалана” деб атаган. “Роксолана” исми “Росса”, “Рюсса”, “Россана” каби эшитилган.

Асл исми ҳақида ханузгача тадқиқотчилар орасида қизғин баҳслар давом этмоқда. 16 асрга оид илк манбаалар орасида ҳам ишончлилари йўқ. Фақат сал кейингина баъзилар уни, руҳоний Гаврил Лисовскийни қизи Анастасия деб номлашни бошлашди.

Бошқа тарихчилар уни Александра ва миллати полшалик дейишган. Ҳозир баъзи тадқиқотчилар Султонпошшанинг келиб чиқиши рус илдизларига тақалади деган тахминларни кўтаришаяпти, лекин бу гапларга жиддий асос йўқ.

Энг машҳур тахминга кўра, тахминан 1520 йил татарларнинг навбатдаги юришида 15 ёшлик Анастасия Лисовскаяни асирга олишади, Қримга ва у ердан Истамбулга юборишади. У ерда вазир Иброҳим пошшо бу қизни қабул қилиб олади ва Сулаймон биринчига ҳадя қилади.

Айнан ўша даврдан унинг машҳур таржимаи холи бошланади. Ҳарамда Анастасияни “Хуррам” (қувноқ) деб чақирадиган бўлишди. Жуд қисқа вақт ичида оддий чўридан Сулаймон биринчининг энг севимли аёлига айланади.

Уни давлат ишларига аралаштирар, ва унга атаб шъерлар ёзар эди.

Севимли ёри учун ҳеч қачон ҳеч бир султон қилмаган ишларни қилади: расмий никоҳига олади. Бунинг учун Роксалана Исломни қабул қилади ва Усмонийлар салтанатида қирқ йил чамаси энг таъсирли шахс сифатида қолади.  

Адолат юзасидан шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Роксоланани хеч қачон ҳеч ким жуда гўзал аёл деб таърифламаган, қомати чиройли бўлганлиги бор, лекин бундан ортиқ эмас. Бўлмасам  нимаси билан славян қизи турк султонини бу даражада ўзига жалб қилган экан? Султон Сулаймон кучли иродали, ақлли, хиссиётли ва илмли аёлларни яхши кўрган. Айнан шу хислатлар унда бор эди.

Манашу сифатлари туфайли Роксолана ёш султон қалбини забт этиб, у севиб қолишига эришган. Бундан ташқари, у илмли бўлибгина қолмай санъатни ва сиёсатни ҳам яхши тушунар эди, шул сабаб султон Сулаймон унга девон мажлисларида, ўзга юрт элчилари билан музокараларда иштирок этиш хуқуқини берди. Усмонийлар салтанатининг энг гуллаб гуркираган вақти айнан Султон Сулаймон даврига тўғри келади.

Айнан ўша аёли учун саройда янги  – хасеки лавозимини жорий қилдиради.

1534 йилда Ҳуррам Султон сарой маликаси, Сулаймоннинг асосий сиёсий маслаҳатчиси бўлади.  У мустақил равишда элчиларни қабул қилиши, оврупа мамлакатлариниг сиёсатчилари билан ёзишмалар олиб бориши, хайр эҳсон ва қурилиш ишларига бош бўлиши, санъат усталарини рағбатлантириш каби ишларни бажарар эди. Агар эр хотин бир бирларини маълум вақт кўрмасалар, ўзаро араб ёки форс тилларида чиройли шеърлар ёзиб мулоқот қилишар эди.

Сулаймон ва Ҳуррам Султондан беш фарзанд- турт ўғил ва бир қиз дунёга келади. Ўғилларидан фақат Салимгина отасидан кейин яшади. Икки ўғли тахт учун қонли курашда халок бўлди, учинчиси ёшлигида вафот этади.

Қирқ йиллик турмушда Ҳуррам амалда бажариш мумкин бўлмаган нарсага эришди. У биринчи хотин, ўғли Салим эса меросхўр деб эълон қилинади. Ҳуррам Султоннинг иккита ёш ўғиллари бўғиб ўлдирилади. Баъзи манбаларга кўра айнан уни бу қотилликларда айблашади- бу севимли ўғли Салимни холатини мустаҳкамлаш учун қилинган деб айтишади. Лекин бу фожеага тааллуқли ишончли маълумотлар топилмаган.

Лекин, султоннинг бошқа аёлларидан ва чўриларидан бўлган қирққа яқин ўғиллари унинг фармони билан топилиб, йўқ қилинган деган маълумотлар бор.

Ҳуррам Султон ҳокимиятни қўлга киритишда қўллаган шафқатсиз усуллардан айтишларича хатто султоннинг онаси ҳам ёқа ушлаган. Бу аёлнинг таржимаи ҳоли шунга дололат қиладики, ундан хатто сарой ташқарисида ҳам қўрқишган. Унга ёқмаган юзлаб кишилар тақдири аниқ эди.  

 

Ҳуррам Султон Султон Сулаймон истаган вақтда янги, гўзал чўрини олиб, уни қонуний хотин қилиб олиши ва аввалги хотинини жазолаши мумкинлигини билиб доимо қўрқувда яшагани боис шу каби шафқатсизга айлангандир балки?

Ҳарамда номақбул хотинни ёки чўрини ичида захарли илони бор ёки қутурган мушуги бор тери қопга тириклайин солиб, тош боғлаб Босфор денгизига улоқтиришган.

Айбдорларни ипак арқон билан бўғиб қатл қилишларини бахт деб билишар эди.

Вақт ўтиб борарди, лекин Ҳуррам Султон Сулаймоннинг энг яхши хотини бўлиб қолаверди. Вақт ўтган сари уни кўпроқ яхши кўриб борар эди. У 50 ёшдан ошганда Венециянинг элчиси у ҳақда шундай деган: “Султон хазратларига бу аёл шу даражада севимлики, уни таниганидан сўнг , бошқа аёлни билишни истамасди. Туркларда хотин алмаштириш одати борлигига қарамасдан бу ишни унинг авлодидан хали ҳеч ким қилган эмас”.

Ҳуррам султонни фақат айёрлик ва бағритош, совуққонликлиги машҳур қилган эмас. У Истамбулни ривожи учун жуда кўп ишлар қилди: бир нечта масжидлар қурди, мактаблар очди, ақли заифлар учун уйлар қурди, бечораларга текин ошхоналар очди, кўп Оврупа давлатлари билан алоқаларни тиклади.

55 ёшида таъсирчан аёлнинг ҳикояси тугайди. Ҳуррам Султон Исломнинг ҳамма расм русмлар билан аёллар кўрмаган кўринишда дафн этилди. Унинг ўлимидан кейин султон бошқа аёл ҳақида хатто ўйлаб ҳам кўрмаган. Ҳуррам унинг ягона севган аёли бўлиб қолди. Чунки бир вақтлар айнан уни деб султон ўзининг ҳарамини тарқатиб юборган эди.

1566 йилда султон Сулаймон, аёлидан 8 йил кейин вафот этди. Уларнинг қабрлари ҳозир хам Сулаймон масжиди олдида турибди.  1000 йиллик Усмонийлар тарихида бундай мақомга фақатгина битта аёл – Роксалана эришган эди.

Султоннинг вафотидан сўнг тахтга Ҳуррам султоннинг севимли ўғли Салим ўтирди. Саккиз йиллик хукмронлик даврида империя парчаланишни бошлади.

Роксолананинг ҳаёти ва обрўси замона ижодкорларини шу даражада хайратга солган эдики, ҳатто машҳур рассом Тициан (1490-1576) машҳур султонпошшани портретини чизди.  1550 йилда Тициан чизган расм  La Sultana Rossa яъни рус султонпошшаси деб номланади. Немис рассоми Мельхиор Норис айнан Султон Сулаймон бошқарган пайт Туркияда бўлган. У султонни ва унинг амалдорларини расмлари чизган. Ёғоч бўлакчасига чизилган Роксолананинг портрети бу рассом қаламига мансублиги  эҳтимолдан холи эмас.

Дунёда Роксолананинг кўплаб расмлари бор, лекин тадқиқотчилар орасида, энг ишончлиси деб эътироф этилгани ягона расм йўқ.

Бу сирли аёл ҳақида халигача бир тўҳтам йўқ. Баъзилар наздида унинг образини ижобий, баъзилар эса у ҳақида салбий фикрга эга.

back to top