Олимлар инсон тупроқдан эканини исботлашди

Олимлар инсон тупроқдан эканини исботлашди

Инсон танаси... Барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик асбоблар ёрдамида ўрганаётган олимлар ақл бовар қилмайдиган кашфиётларга дуч келмоқдалар. Инсон танасидаги тўқималарнинг тузилиши шулар жумласидандир.

Инсон организмидаги тўқималарда 26 хил кимёвий элемент мавжуд. Улардан олтитаси эса бошқаларига нисбатан жуда кўп миқдорда учрайди. Булар – углерод, водород, кислород, азот, фосфор ва олтингугурт моддаларидир. Инсон танасидаги тўқималарнинг 95 фоизини ана шу олти элемент ташкил қилади. Бу эса жуда муҳим бир ҳақиқатни - инсоннинг лойдан яратилганлигини тасдиқлайди.
Инсон танасидаги тўқималарни ташкил қилувчи барча асосий, нoорганик кимёвий элементлар тупроқ таркибида, эркин ҳолатда ёки бирикмалар кўринишида учрайди.
Олимларнинг янги тадқиқотларига кўра, худди Қуръони Kарим, Библия ва ҳатто юнонларнинг афсонaларида айтилганидек Ерда ҳаёт лойдан яратилган экан.
Олимлар илгари сурган назарияга кўра, лой моҳиятига кўра ердаги минералларнинг уйғун бирикмаларидир (комбинация), яъни ҳужайра ва кимёвий моддаларнинг кўпайиши учун қулай муҳит бўлган.
Миллиард йиллар давом этган жараён ичида кимёвий моддалар бир-бирлари билан реакцияга киришади ва оқсил, ДНКларни ҳосил қилади, охир оқибат эса, улардан тирик ҳужайралар пайдо бўлади, деб тушунтирмоқчи бўлди олимлар.
Ню-Йорк шататида жойлашган Корнел университетидаги нанофан факультетининг биомуҳандислари , лой “Ердаги ҳаёт манбаси бўлган”, деб ҳисоблашади.
Бу назария мана минг йиллардан бери аксар маданиятдарда мавжуд бўлиб келган бўлса ҳам илмий асосга эга эмас эди.
Диний матнларда Худо инсонни лойдан яратиб, сўнг унга жон ато қилганлиги айтилади.
Ҳатто генезис (юнон.- Γένεσις, Γένεση –пайдо бўлиш, туғилиш, яралиш, Тавротга оид Борлиқ Китобидан (Книга Бытия) келиб чиқади) ҳам инсон турпоқдан яратилади ҳамда вафот этганидан сўнг қайта тупроққа айланади, дея баён қилади, ҳолбуки олимлар бу сўзни кўҳна иброний тилидан “лой” ёки “Ер” дея таржима қиладилар. Денгиз сувида лой гидрогелга айланади – у қатор компонентлардан ташкил топган бўлиб, улардан бири синч, ичи қуйи молекуляр қоришма билан тўлдирилган бўшлиқдан иборат. Профессор Дэн Ло Корнеллнинг айтишича: “геология тарихининг бошланишида лой гидрогели биомолекулаларни ушлаб қолиш ва молекуляр реакция функцияларининг пайдо бўлишига қулай шароит яратиб берган”.
 «Ушбу маконда миллиард-миллиард йиллар давомида тўпланиб, ҳеч қаерга чиқиб кетмаган турли-туман кимёвий моддалар бир-биридан мураккаб реакцияларга киришиб, оқибатда оқсил модда, ДНК кабилар шаклланиши, охир-пировардида эса тирик ҳужайра ҳаётий фаолият юритиши учун зарурий шарт-шароит яратишига олиб келганини рад этиб бўлмайди».
Тадқиқот давомида олиб борилган тажрибаларга асосланган хулосалар синтетик гидрогел, ДНК, аминокислоталар, фермент ва оқсил моддаларни ишлаб чиқаришдаги имитацияларга асосланган.
Умуман олганда дунёвий олимларнинг ҳаққа етишларига анча бор. Уларнинг тадқиқотларида ҳали ҳам эволюция назариясининг излари бор бўлса-да, тўғри тарафга қараб кетаётган бўлсалар ажаб эмас.
Нима бўлганда ҳам фан эркин ҳолатдаги лой ҳам, инсон организмининг тўқималари ҳам айнан бир хил элементлардан ташкил топганлигини аниқлади. Замонавий фан томонидан аниқланган бу далиллар ўн тўрт аср аввал Каломуллоҳда нозил қилинган оятларнинг ҳақ эканлигини яна бир карра тасдиқлади.
Аллоҳ Таъоло биринчи одамзодни - ҳазрати Одам Атони (алайҳиссалом) лойдан ясаган: унга шакл бериб, жон ато этган. Бу мўъжиза Қуръони Каримда шундай баён қилинган: "Эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга деган эди: "Албатта мен лойдан бир одам Яратгувчидирман. Бас, қачон уни тиклаб, унга Ўз руҳимдан пуфлаб киргизганимдан сўнг унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!" “Сод” сураси, 71-72-оятлар.
Бошқа бир оятда Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади: “(Қасамки), Биз инсонни (яъни, ҳазрати Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик”. “Мўъминун” сураси, 12-оят.

Баъзи манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

back to top