ЮНЕСКО Исломий илмий ривожланишнинг “олтин асри”ни нишонламоқда

ЮНЕСКО Исломий илмий ривожланишнинг “олтин асри”ни нишонламоқда

Париж. ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида “Ёруғлик ва ёруғлик технологиялари ҳалқаро йили” доирасида Ислом тамаддунининг “олтин асри”га ҳамда олим Ибн ал-Хайсам ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган ҳалқаро конференция бўлиб ўтди.

OnIslam.net хабар беришича, 14-15 сентябрь куни бўлиб ўтган мазкур конференцияда илм-фан тарихи билимдонлари ҳамда таълим, технологиялар ва замонавий илм-фан соҳаларидаги ҳалқаро экспертлар маъруза қилишган.
Уларнинг маърузалари - конференция  меҳмонлари, яъни олимлар, мутахассислар ва тингловчиларда илм-фан тарихини ўрганиш ва арабий, исломий ва дунёнинг бошқа давлатларда илмий-тадқиқотлардан кўзланган мақсадлар ва замонавий тенденциялар билан танишиш имкониятини берди.
XXI асрда ёруғлик - инсон ҳаётидаги каби, ёруғлик билан боғлиқ фанларда ҳам муҳим роль ўйнамоқда. ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган ушбу ҳалқаро конференция мавзуси - Ислом тараққиёти ҳамда замонавий оптиканинг пионерларидан бўлган Ибн ал-Хайсамга бағишланганлиги ҳам бежиз эмас. Унинг “Оптика китоби” (Китаб ал-Маназир) 1028 йилда оммага тақдим этилган.
Мазкур конференция доирасида кўргазма ҳам бўлиб, унда Ўрта аср мусулмон олимлари қўлёзмалари; алоҳида экспозицияда эса, хусусан, Исломнинг “олтин асри”да ижод қилган олимлар фаолияти ёритилган.   

Абу Асадуллоҳ тайёрлади

back to top