Масжиди Набавийдаги меъморчилик санъати

Масжиди Набавийдаги меъморчилик санъати

2017 йил 3 февраль

Мадинаи Мунавварадаги Масжиди Набавийнинг ўзига хос диққат сазовор жиҳатларидан бири унинг ноёб қуёшдан тўсиш иншоотларидир.

Масжиди Набавийнинг шамсиялари (зонтлари) мислсиз жазирама қуёшдан ҳимоялаш тизимидир.

Масжид саҳнидаги улкан майдонни ҳожилар учун хавфсиз соябон билан тўсиш йил бўйи қуёшнинг аёвсиз тиғи остида турадиган бу муқаддас замин учун ҳаётий зарурат эди.

Мадинаи Мунавварада жойлашган Масжиди Набавийнинг улкан шамсиялари 2010 йилда қуриб битказилган бўлиб, бугунга қадар замонавий техник тафаккурнинг юксак намунаси бўлиб келмоқда.

Ҳар бир шамсиянинг баландлиги 20 метрдир.

Бу баландликда айвон қуришнинг ўзи бўлмайди, албатта. 

Бу мураккаб иншоотлар билан қопланган жами майдоннинг юзаси 134 минг квадрат метрни ташкил қилади.

Масжид саҳнига чиққан миллионлаб ҳожилар, зиёратчилар ва хизматчилар учун максимал қулайликка эришиш мақсадида шамсиялар тизими махсус шамолпарраклар ҳамда сув пуркагичлар билан жиҳозланган.

Ҳаво ҳайдаш ва сув пуркагичлар тизими масжид саҳнидаги ҳарорат ва намликни мўътадил нисбатда, бир меъёрда сақлаб туришга имкон беради.

Бу улкан майдонни тўлиқ қамраб олувчи 250 та улкан шамсия тонг саҳарда, қуёш Мадинаи Мунаввара тупроғини энди ёрита бошлаган пайтда очилиб, қоронғи тушганда ёпилади ва юлдузлар билан безанган тунги Мадина осмонини бемалол томоша қилиш имконини беради.

Шамсиялар автоматик тарзда очилиб-ёпилади. Бу жараёнга уч дақиқа ҳам кетмайди. 

Қоронғи тушгач, ёпилган шамсиялар ўзига хос шамсимон шаклдаги муҳташам устунларга айланиб қолади.

 

 

 

 

 

 

Манба: Islam-Today 

 

back to top